3:05

Ичимиздаги яратилиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Шогирдлар Исонинг тириклигига, барҳаётлигига имон ҳосил қилгандан сўнг, уларнинг Худо Шоҳлиги тўғрисидаги умидлари қайта жонланади.

Масиҳ азоб-уқубатлари ниҳоясига етди, энди У Ўз улуғворлигига кириши мумкин. Улар, энди пайғамбарлар башорат қилган шоҳлик уларга намоён бўлади, деб ўйлашган эди.

Шу сабабли улар Исога шундай савол беришади: “Ё Раббий, Сенинг Исроилда Шоҳликни тиклашинг шу вақтга тўғри келмайдими?” — деб ёзилган Ҳаворийлар китобининг 1 боби 6 оятида.

Худо Шоҳлиги қандай келишини тушунишда, Исо шогирдларнинг саволига жавоби ниҳоятда муҳим. Биринчидан, Исо шогирдларининг Шоҳлик келишини қандайдир аниқ вақт билан ўлчашлари ҳақидаги нотўғри фикрларини рад этиб, шундай дейди, “Отам Ўз эрки билан белгилаб қўйган вақту фурсатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас.” Ҳаворийлар китоби 1 боб 7 ояти.

Иккинчидан, Худонинг Шоҳлиги келиши жараёнига улар ҳам ҳисса қўшишлари кераклигига эътиборларини қаратади. “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.” Ҳаворийлар китоби 1 боб 8 ояти.

Яъни, Исо уларга айтаётган нарса шуки, Худонинг Шоҳлиги қайта тикланади, аммо бу ҳодиса улар кутган тазрда содир бўлмайди. Худонинг Шоҳлиги Муқаддас Руҳнинг таъсири остида Инжил Хушхабарини ваъз қилиниши орқали келади.

Худо Шоҳлигининг қудрати фақатгина Муқаддас Руҳнинг ишида ҳам, фақатгина Масиҳнинг Каломида ҳам эмас, буларнинг иккаласи бирга ишлаганда бу қудрат намоён бўлади.

Бу орқали Исо бизларга Эски Аҳддаги нажот куни ҳақидаги пайғамбар башоратларини аниқ талқин қилиб беради. Исроил халқи бошқа халқларга нур бўлишга чақирилганини биламиз, аммо, уларга ҳеч қачон ўзга халқларга бориб, Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилиш айтилмаган.

Ишаё китобининг 2 боби ҳамда Закариё китобининг 8 бобларидаги буюк башоратларда Худо Шоҳлиги ўрнатилганда ўзга халқларнинг Қуддусга келиши ҳақида айтилган.

Энди бу ерда ҳақиқий Исроил ҳамда ҳақиқий маъбад бўлган Исо шогирдларига Муқаддас Руҳ Хушхабарнинг ваъз этилиши орқали Унинг ҳузурини бутун дунёга олиб бориши ҳақида айтяпти.

Эски Исроил ва Қуддуснинг ўрнини Исо Масиҳ эгаллаган экан, энди халқлар мана шу йўл орқали Унинг олдига тўпланиб келишади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top