3:03

Ичимиздаги яратилиш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Муқаддас Руҳнинг берилиши Исо Масиҳ шахси ҳамда фаолияти билан боғлиқ. Сувга чўмишдан олдин Исо Муқаддас Руҳ бўлгани каби, шогирдларда ҳам Ҳосил Байрамидан олдин Руҳ бор эди.

Сувга чўмган пайтида Исонинг Нажоткорлик вазифасига боғлиқ равишда Унга Муқаддас Руҳ тушиб келди. Шогирдлар ҳам, Исога ишонган бўлсалар, Эски Аҳдда башорат қилинган Исо туфайли Руҳга эга эдилар.

Чунки, шогирдларнинг Исога имон келтириши илоҳий туҳфа бўлгани туфайли, Муқаддас Руҳ орқали амалга ошган. Ҳосил Байрамида эса Масиҳнинг тўлиқ очиб берган ваҳийсига боғлиқ равишда Муқаддас Руҳ уларинг устига тушиб келди.

Бу ҳодиса фақат Исо улуғворликка юксалгандан сўнггина содир бўлиши мумкин эди. Демак, Ҳосил Байрамидаги ҳодиса шогирдларга хос тажриба бўлиб, бу уларда ўтиш нуқтаси бўлди.

Тарихдан шуни билишимиз мумкинки, шогирдлардан бошқа ҳеч кимда бундай тажриба бўлган эмас. Ўшандан бери ҳеч ким Исони Унинг шогирдлари каби юзма-юз кўрмаган, Уни шахсан билмаган.

Шогирдлардан сўнг бошқалар Исони Каломнинг ваъз қилиниши ҳамда Муқаддас Руҳ орқалигина билган. Шу сабабли, ҳеч ким улар каби Муқаддас Руҳни икки босқичда қабул қила олмайди.

Исонинг шогирди бўлган имонли яҳудийлар эса, Ҳосил Байрамида Муқаддас Руҳни қабул қилганда, улар Муқаддас Руҳни уч босқичда қабул қилган бўладилар. Биз, аввало, Ҳосил Байрамидаги тажрибада қайси ҳолатнинг такрорланмаслигини билиб олишимиз керак.

Шунда, масиҳийлар ҳозирги кунда ҳам нимани тажриба қила олишлари бизга маълум бўлади. Хушхабарда шу нарса аниқ айтилганки, Муқаддас Руҳнинг қудрати бизни имонга келтиради, бизда имон ҳосил қилади.

Ҳаворийларнинг фаолияти китобининг 2 боби 38 оятида масиҳийларда одатда нима содир бўлиши тушунтириб берилган: хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ мажусий, имонга эга бўлмаган киши Хушхабарни эшитиб унга имон келтирганда, унинг гуноҳлари кечирилади ва у Муқаддас Руҳ инъомларини қабул қилади.

Ҳаворийларнинг фаолияти китоби, ундан олдинги китоблар билан бирга Муқаддас Китобдаги Муқаддас Руҳ илоҳиётини тузишда муҳим аҳамиятга эга. Дунёнинг яратилишида Муқаддас Руҳ ҳам иштирок этган.

Инсоннинг Худо суратида яратилиши ҳам Худонинг Руҳ таъсирида содир бўлгани бўлиб, гуноҳ туфайли инсон зоти мана шу эзгу туҳфадан маҳрум бўлди. Худонинг инояти туфайли мана шу эзгу туҳфа нажот ишининг бошланиши орқали яна инсониятга тақдим этилди.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top