2:40

Худонинг кўрсатмалари

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Худо қандай йўл кўрсатаётганини ёки ҳаётдаги Худонинг иродасини билиш ҳар бир масиҳийнинг олдида турган масаладир.

Муқаддас Китобда Худонинг иродаси ҳамда Унинг ҳаётимизни бошқариши ҳақида кўп нарсалар айтиб ўтилган. Шундай экан, “Худо бизга қай тарзда йўл кўрсатади, биз Ундан қандай кўрсатма олишимиз мумкин?” деган савол туғилади.

Баъзида, хулқ-атвор масаласида яхши ёки ёмонни танлашга тўғри келади. Лекин, ҳамма танловлар ҳам аҳлоқий масала эмас. Масалан, бугун кечки овқатга нима ейишимиз кераклиги ҳақида Худо бизга кўрсатма берадими?

Таътил вақтида қаерга бориш, болаларимиз билан қайси йўлдан сайр қилиш тўғрисида-чи? Ёки Худо фақат катта масалаларда бизга кўрсатмалар берадими? Яъни, қандай касб танлашимиз кераклиги, турмуш қуриш керакми ёки ким билан турмуш қуриш кераклиги масаласида.

Ажабланарли нарса шуки, кўп ҳолларда масиҳийлар Калом орқали текширмасдан туриб, масиҳий ҳаёт ҳақида ўзларича турли хил қараш ва фикрларни ўйлаб чиқарадилар.

Шундай ҳолларда, Каломга умуман асосланмаган турли хилдаги урф-одатлар жамоатда маҳкам ўрнашиб қолиши мумкин. Бундай урф-одатлар “руҳий” сўзлар билан изҳор этилганда уларнинг нотўғрилигини англаб етиш янада қийинлашади.

Худонинг бизга йўл кўрсатиши, мана шундай масалалардан биридир. Бизнинг жамоатлармизда Худонинг бизга йўл кўрсатиши тўғрисидаги кўпгина урф-одатлар Каломдан текширмасдан туриб қабул қилинган.

Ўз фикрларимизни исботлаш учун Калом оятларидан фойдаланиш эса бизни янада чуқурроқ тузоққа бошлайди. Чунки, одатда бундай оятлар ўз контекстидан ташқари қўлланилади, Каломдан бундай фойдаланиш эса мутлақо хатодир.

Худо ҳаётимизда кўрсатма бериши масаласи Каломдаги бирор-бир аниқ сўзга боғлиқ эмас, шу сабабли бу сўзни Калом луғатидан қидириб кўришнинг фойдаси йўқ.

Бу масалага боғлиқ сўзларни топиш маълум миқдорда ижодкорлик талаб қилади ва ўшанда Калом луғатидан фойдаланиш наф бериши мумкин. Лекин, биз бу масалага янада кенгроқ қараган ҳолда Каломдаги Худонинг кўрсатмаси мавзусини эътибор билан ўрганиб чиқишимиз керак.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top