2:55

Шоҳликлар

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, келинг бугун қадимги шоҳликлар ҳақида суҳбатлашсак.

Биринчи асрдаги маданий муҳит, нафақат Римнинг сиёсий ташкилоти билан, балки империянинг ғарбидан шарқигача тарқалган руҳ билан ҳам ўз ифодасини топган дейиш мумкин.

Доимий истилолар натижасида кенгайиб борган Рим Галлия ва Испания соҳилларида жойлашган, шунингдек Сицилия ҳамда Италия жанубидаги кўплаб юнонларга қарам юртларни ўз домига тортиб кетган.

Ахаяни эгаллаб, Коринфни эса милоддан аввалги 146 йилда талон-тарож қилиб, римликлар у ердан кўпгина санъат асарларини, яъни кейинчалик римлик бойваччаларнинг кошоналарини безаган бебаҳо хазиналарни ташиб кетишган.

Ўша даврга келиб, Рим хонадонларида ўз хўжайинидан зиёлироқ бўлган юнон қуллари пайдо бўла бошлаган. Улар муаллим, врач, бошқарувчи каби касб эгалари бўлиб хизмат қилишган.

Бундан ташқари, римлик зодагон ёшлар орасида Афина, Родос, Тарс ва бошқа юнон шаҳарларидаги юнон олийгоҳларида таҳсил олиш одат тусига кирган. Ёш римликлар халқаро маданият ва дипломатия тилига айланган юнон тилини ўрганишга астойдил бел боғлашган.

Хуллас, юнонлар жангда римликлардан енгилган бўлишса-да, бироқ уларни маданий соҳада забт этишган. Ҳатто Римнинг ўзида юнон тили лотин тилини сиқиб чиқарган.

Ўша даврдаги римлик атоқли ҳажвчи шундай деб нолиган эди: “Эй римлик ватандошлар, мен ҳар томонлама юнонча бўлган шаҳарларга ортиқ бардош беролмайман”. Янги Аҳд китобларида тасвирланган воқеалар, асосан, Рим империясининг шарқий провинцияларида рўй берган.

Бу ҳудудлар римликлар келгунча, аллақачон эллинизмнинг кучли таъсирига дучор бўлган эди. Савдогарлар Пелопоннесдан бу ерга юнон товарларини олиб келишган милоддан аввалги еттинчи асрдан бошлаб, бу заминда юнон цивилизацияси тарқала бошлаган.

Азизлар, милоддан аввалги 600 инчи йилда юнон қуроллари ва мусиқа асбобларини Бобилликлар жуда яхши билишган. Кейинчалик юнон ёлланма аскарлари форс шоҳларининг армияларида жанг қилишган. Бу ҳақда Ксенофонт ўзининг машҳур “Анабасис. Марш ўн минг” номли асарида гувоҳлик беради.

Шундай бўлса-да, айнан Искандар Зулқарнайннинг олиб борган урушлари Шарқни эллинлаштиришда ҳал қилувчи ролни ўйнади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top