3:08

Масиҳнинг қони

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар биз янги хаётда олдинга қараб юришни истасак, Масихнинг Қони қанчалик таъсирга эга эканлигини тушуниб олишимиз жуда муҳим.

Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг хочда ўлгани қанчалик аниқ факт бўлса, Унинг Қони гуноҳларимизни тўлиқ ювиши ҳам шунчалик аниқдир. Бизларни жазодан қутқариш учун ҳамда Худованднинг олдида тўлиқ оқлаш учун Қон тўкилди.

Албатта, Худованд бизлар қилган жирканч ишларни, “ҳа майли, кечирвораман”, деб айтмайди. У тўкилган Қонни кўргани учун сиз билан мени кечира олади. Демак, бундан биламизки, Қон биринчи навбатда Худованд учун тўкилди. Биз учун эмас.

Азизлар, агар Масиҳнинг тўкилган Қонининг баҳосини билмоқчи бўлсак, биз биринчи галда, бу Қоннинг Худованд олдида қанчалик қадр-қимматга эга эканлиги ҳақида ўйлашимиз керак.

Азизлар, агар ушбу Қоннинг Худованд олдидаги қадр-қимматини билмасак, у биз учун ҳам ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмай қолади. Азизлар, қадимги аҳд даврида ҳар йилда бир марта бутун Исроил халқи қилган гуноҳлари учун қурбонлик келтиришар эди.

Қурбонлик қони эса чодирнинг муқаддаслар муқаддаси хонасига олиб кирилиб, Худованднинг олдида етти маротаба сепилар эди. Қурбонлик барчанинг кўз ўнгида қилинар эди.

Аммо муқаддас чодирга фақатгина олий руҳоний кира оларди. Худованд ушбу хонага бошқа ҳеч кимни киришига йўл қўймасди. Азизлар, шу жойда “нима учун?” деган савол туғилади.

Чунки олий руҳоний гуноҳларимиз учун тўлов тўлаган Раббимиз Исо Масиҳнинг рамзи эди. Шундай қилиб, олий руҳоний гуноҳларимиз учун тўлов тўлайдиган ягона шахснинг рамзи ҳисобланган эди.

Олий руҳонийдан бошқа ҳеч ким ушбу чодирга кириш у ёқда турсин, ҳатто яқинлаша олмас эди. Бундан ташқари олий руҳоний чодирга кирганида фақат битта вазифани бажо келтириш учун кирарди холос.

У Худовандга Қон қурбонлигини, яъни Худовандни қониқтирадиган қурбонликни олиб кирарди. Ушбу маросим инсонларнинг кўзидан йироқда бажариладиган Худованд ва олий руҳоний орасида қилиниши керак бўлган муҳим аҳд ҳисобланар эди.

Чунки Худонинг Ўзи шундай деб буюрган эди. Демак азизлар, бундан биламизки, Қон энг аввало Худованд учун тўкилган. Азизлар, Масиҳнинг тўкилган Қони бизлар учун қандай аҳамият кас этади. Биринчи навбатда Масиҳнинг Қони бизларни Худованд олдида оқлайди.

Юрагимизга тинчлик беради. Шайтоннинг ҳужумларини қайтаради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top