Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Юҳанно мактубининг 2 боби 19 оятида Раббимиз Исо Масиҳ шундай деди: “Бу маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман.”
Яҳудия ўлкаси яҳудийларнинг ватани бўлиб, милоддан аввалги 63 йилда бу жой Рим Империяси ҳукмронлиги остига ўтади. Цезар Августус ҳукмронлиги даврида Исо Байтлаҳм шаҳарчасида, тахминан эрамиздан аввалги 4 йилда туғилади.
Яҳё Исонинг хизмати учун йўл ҳозирлайди. Исо сувга чўмгандан сўнг Хушхабарни эълон қилиш, таълим бериш ҳамда касалларга шифо бериш хизматини бошлайди ва унинг бу хизмати тахминан уч йил давом этади.
Исо ҳамда яҳудийлар ва диний арбобу уламолар ўртасидаги келишмовчилик ўсиб боради, натижада Исо Рим тайинлаган ҳоким Понтий Пилат томонидан ўлимга ҳукм этилади. Исо Қуддус шаҳридан ташқарида римликлар томонидан қатл этилади.
Лекин, у учинчи куни ўлимдан қайта тирилади ва бир неча бор ўз шогирдларига кўринади. Улар билан бир қанча вақт бирга бўлгандан сўнг, Исо осмонга кўтарилади.
Азизлар, агар ёдингизда бўлса, Бутун Муқаддас Китоб ваҳийси умумийлик, яхлитлик ҳамда бирлаштирувчи мавзуга эгалигини таъкидлаб ўтгандим. Шунга қарамай, Муқаддас Китобда мавжуд бўлган хилма-хилликни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Аммо, Муқаддас Китоб муаллифлари Каломни турли хилдаги қараш ва ёндашувларга асосланиб ёзишгани Муқаддас Китобдаги бирликни бекор қилади, деб тушунмаслик керак.
Чунки, бу муаллифларнинг ҳар бири Муқаддас Китобда ўзларининг изларини қолдиришган, яъни, уларнинг фикрлаш тарзи бунда намоён бўлган. Муқаддас Руҳ хилма-хил муаллифлардан фойдаланиб, ягона китобни яратган, бу китоб эса Худо хоҳлаган нарсани оқизмай-томизмай айнан айтиб беради.
Бу китоб фақатгина илоҳиётга кириш китоби бўлгани туфайли бунда Муқаддас Китобнинг бирлигигагина эътибор қаратишимиз зарур. Аммо, Муқаддас Китобнинг бизга тақдим этилишида ҳар хил муаллифлардан фойдаланилганлигини эътибордан қочирмаймиз.
Шу нарсага эътибор беришимиз керакки, кўпгина ёзувчи ва талқинчилар бу ҳар хилликка қараб, Муқаддас Китобда қарама-қарши фикрлар мавжуд, деб нотўғри ўйлашлари мумкин.
Биз бундай асоссиз фикрлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Яна, баъзилар Эски Аҳдни Янги Аҳддан бўлиб, алоҳида ҳолда талқин қилишади. Бу китобларни алоҳида чоп этиш ҳақида Худо ҳеч қандай кўрсатма берган эмас. Ачинарли жойи шундаки, азизлар, бизга Муқаддас Китобдаги бирликдан кўра, ундаги хилма-хиллик ва фарқ аниқроқ кўринади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.