3:06

Итоаткорлик 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Филиппиликларга мактубининг 4 боби 8 оятида ҳаворий Павлус шундай деганди: “Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар”, — деб эслатиб ўтади.

Азиз биродарлар, инсонни ўзини тута билиши онг билан бевосита боғлиқликдир. Ҳикматлар китобининг 23 боби 7 оятида шундай дейилганди: “Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди, “егин, ичгин”, – дейди-ю, кўнгли сен билан эмас”.

Агар инсон Худо Каломининг ҳақиқатини ўзига тўлиқ сингдирган бўлса, унда у пок, ўзини тута биладиган ҳаёт кечиради. Забур хонишчиси эса шундай дейди: “Сенга қарши гуноҳ қилмаслик учун, Каломингни юрагимда сақлайман”. Забур китоби 118 боби 11 ояти.

Азизлар, бундан ташқари Колосаликларга мактубининг 3 боби 16 оятида: “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин…” — деб айтилган. Худонинг Каломи ўзини тута билиш манбаидир ва сиз уни таниб-билиш ва тадқиқ этишда тиришқоқлик кўрсатишингиз лозим.

Дунёнинг: “Бу ёққа кел, бу ерда сен роҳат ва хурсандчилик оласан”, — деган васвасаларига алданманг. Агар сиз юрагингизни нопок фильмлар ёки бошқа дунёвий гуноҳ ишлар билан эгалласангиз, унда ўз ҳаётингизни Худо сизни чақирган мажбуриятга тўлиқ бағишлай олмайсиз.

Мен масиҳийларнинг бутунлай шубҳали машғулотларини оқлашда олға сураётган баҳоналари ва далилларини эшитганман. Тўғриси, лекин улардан биттаси ҳам менда таассурот қолдирмади.

Биз ботқоқлик чеккасида типирчилашимиз керак эмас. Филиппиликларга мактубининг 4 боби 8 оятида бизга яхшидек туюлган нарсалар эмас, балки мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр юритишимизни гапиради.

Азизлар, жамоатларда ҳар бир одам бир-бири олдида ҳисоб бериши кераклиги фикри ҳақида таълим бериш жуда муҳим. Сиз хўжалик ишлари масаласи билан эмас, балки бир-бирингиз ҳақингизда ғамхўрлик қилишингиз керак.

Одамлар дастурлардан кўра, каттароқ муҳимликни намоён қиладилар. Азизлар, масъуллик биздан покликни талаб қилади. Галатияликларга мактубининг 6 боби 1 оятида шундай дейди: “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар …”

Яъни итоаткорликда юрган одам ҳаёти шунга ўхшаш сифатлар билан ажралиб турмайдиганларга ёрдам бериши лозим. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top