MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Исо Масиҳда қайта тикланиш, яъни, янги давр келди, аммо эски давр ҳали тугаллангани йўқ. Бутун дунёда Худонинг халқи қайта тикланиб бораётган бўлса-да, ҳали ҳам эски давр мавжуддир.

Фақат Масиҳнинг иккинчи бора келганидагина эски давр ҳамда унга тегишли бўлган барча нарсалар буткул завол топади. Азизлар, биз янги даврга тегишлимиз, чунки имон орқали биз Худога тўлиқ маъқул бўлдик ва янги даврни қамраб олган Масиҳ билан бир тан бўлдик.

Шу сабабли, биз Худонинг кўзларида адолатли ва солиҳ инсонлармиз. Бир вақтнинг ўзида биз ҳали тўлиқ қутқарилганимиз йўқ, чунки ҳали гуноҳкормиз. Биз бу икки даврнинг устма-уст тушиб туташганини тушуниб олсак, ичимиздаги ҳамда атрофимиздаги курашнинг табиатини англаб етамиз.

Масиҳ биринчи марта ер юзига келганида, У гуноҳкор дунёга қайта тикланишни олиб келди, яъни гуноҳкор дунёни қайта тикланиш эгаллай бошлади. Бу қайта тикланиш Масиҳнинг танасида мужассам эди.

Энди У танада бизнинг орамизда эмас, шунинг учун Унинг Руҳи қайта тикланишни Хушхабар орқали бутун дунёга қўллайди. Шахсий ҳаётимизга қарайдиган бўлсак, Муқаддас Руҳ Масиҳдаги қайта тикланишни бизнинг ҳаётимизга тадбиқ этади, бизнинг фикрлашимиз ва хатти-ҳаракатимиз Масиҳникига ўхшаб борар экан, бу қайта тикланиш бизда ўсиб боради.

Бу жараёнда инсон онги ҳамда инсон масъулияти ўз ўрнига эга, шу сабабли Янги Аҳдда Масиҳга ўхшашга интилиш зарурлиги таъкидланади. Биз Масиҳ билан бирга ўлган эканмиз, қайта тикланган, қайта туғилган инсон сифатида башарий табиатимизга тегишли бўлган гуноҳкор ишларимизни ўлдиришимиз керак.

Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, Янги Аҳд бизга Мусо қонунларига эмас, балки Масиҳга бўйсуниш кераклигини уқтиряпти. Ажабланарлиси шундаки, масиҳийлар ўн амрга асосан яшашлари талаб қилинмаяпти.

Албатта, бу мавзу ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд ва бу масалани ҳал этиш жуда мушкул. Биз бу ерда Худо Ўз қонуни билан Ўз шоҳлигини бошқариши ҳамда Синай тоғида берилган қонун ўртасидаги фарқни билишимиз керак.

Синай тоғида берилган қонун ўша даврга тегишли ваҳий эди. Энди Масиҳ келгани туфайли, биз энди у қонун остида эмасмиз, чунки Масиҳда бизга тўлиқ ваҳий очиб берилди.

Масиҳ орқали қараганимизда Синай тоғида берилган баъзи қонунлар давомий кучга эгалигини кўришимиз мумкин. Аммо биз қонуннинг мутлақ ҳокимиятидан озодмиз. Шунинг учун, биз бу дунёдан кўз юмгунга қадар ёки Масиҳ иккинчи бора келгунча биз курашдамиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top