3:17

Қайта туғилиш

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, ҳозирги кунда масиҳийлар ўртасида имон ва шахсий қайта тикланишнинг бошланиши ҳақида давомий баҳс бормоқда. Ўртадаги савол шуки, қайта тикланиш қачон содир бўлади, имондан олдинми ёки кейин?

Янги Аҳдда буларнинг содир бўлиш тартиби ҳақида савол кўтарилмаган. Шундай экан, Исо шогирдларининг шоҳликнинг келиши ҳақидаги саволларига жавоб бергани каби, бу «қачон» саволини биз ҳам четлаб ўтишимиз керак.

Шубҳасизки, фақатгина Худонинг Руҳи инсоннинг қасддан ҳақиқатни яширишини енгиб, унга имон бериши мумкин. Шунинг учун биз ҳақиқатдан, «мен ўзим ишонганимда» дея олмаймиз, чунки, қайта тикланишни Худо бизга совға қилиб беради.

Аммо, биз нажотда Худонинг мутлақ ҳокимияти сақлаб қолиниб, Хушхабар ваъз қилинмаса-да, Муқаддас Руҳ инсонларга имон беради, деган тузоққа тушиб қолмаслигимиз керак.

Бу ҳолатда шуни эсда тутиш керакки, Масиҳдаги қайта тикланиш — биздаги қайта тикланишнинг асосидир. Янги Аҳддаги қайта тикланишга боғлиқ оятларни кўздан кечирадиган бўлсак, бунда асосан икки қарашга дуч келамиз.

Уларнинг бири – объектив қараш бўлиб, у тарихий факт бўлган Исо билан боғлиқ. Иккинчиси эса – масиҳийлар имонининг субъектив унсуридир. Никодим, инсон қандай қилиб иккинчи бор туғилиши мумкинлиги ҳақида сўраганда, Исо аввалига Руҳнинг мутлақ ҳокимият билан ҳаракатланиши, ундан сўнг Хушхабарга имон билан жавоб қайтариш ҳақида гапиради.

Бутрус ҳам биз Исонинг қайта тирилиши орқали қайта туғилдик, деб айтиб, кейин, бизга Хушхабарнинг ваъз қилиниши орқали қайта тирилдик, деб айтган. Янгидан туғилишда Хушхабарнинг муҳимлигини Павлус Галатияликларга мактубининг 3 боби 2 оятида ҳамда Ёқуб китобининг 1 боби 18 оятларида ҳам таъкидлаб ўтишган.

2-Коринфияликларга мактубининг 5 боби 17 оятдаги Павлуснинг ҳаммага маълум сўзлари атайлаб мавҳум қилиб айтилган бўлса ажаб эмас, “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир.

Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди.” Эътибор беринг, Павлус бу ерда “кимда Масиҳ бўлса” деб айтмаяпти, баъзилар шундай деб буни нотўғри талқин қилишади.

“Ким Масиҳга тегишли бўлса” деганда Масиҳдаги янги яратилишга урғу бериляпти. Лекин, Павлус ҳам “Масиҳда” бўлган объектив ҳолатни таъкидлаб, субъектив ҳолатни четлаб ўтаётгани йўқ.

У имонлилар Масиҳдаги янги яратилишга боғлиқлигини кўрсатган, бу орқали уларда шаклланаётган янги ижод нималигини билишларини истаган. Яъни, қайта тикланиш имонлилар ҳаётини ўзгартиради. Шунинг билан азизлар, мазумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top