Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Қатьиятли, ортга чекинмайдган ибодат, эзма, бир нарсани қайтариб ўтириш билан баробар эмас. Сизларни битта нарсани такрораб, кўп марта бир хил чайналиб, худди болалар хизматида ёдлагандек, юракдан чиқмайдиган тарзда ибодат қилишга эмас, балки Руҳ томонидан бошқарилган, ортга чекинмайдиган ибодатларни амалган оширишга чорлаяпман. Механик равишда, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган сўзни айтиш мумкин. Бундай ибодатлар – беҳуда куч сарф этишдир. Мен «Осмондаги Отамиз» ибодатини тутилмай айтиб бера оламан, шу билан бирга фикрларим бошқа жойда бўлиши мумкин.
Худога расмий ибодатлар керак эмас ва улар ҳаётимизда ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бир нарса учун узоқ вақт давомида ибодат қилсак, бу ибодатлар ҳар сафар бир хил сўзларни такрорлашга айланиб қолишига йўл қўймаслик лозим. Битта мавзу учун кўп вақтдан бери ибодат қилаётган бўлсангиз ҳам, Муқаддас Руҳ сизни янгича бошқаришига имкон беринг. Худованд айрим кишиларга бирор киши ёки нарса учун ибодат қилишни топширади ва кўпинча, қатъиятлилик – бу топшириқнинг зарур бўлган шарти ҳисобланади. Баъзида Худованд бир киши учун сўрашга ундайди, Муқаддас Руҳ эса бу ҳақда бир кунда бир неча марта эслатиб туради. Ўша инсон доим юрагимизда ва фикрларимизда бўлади, у учун кўп марта ибодат қиламиз.
Худованд бизга у ёки бу топшириқни беради ва биз уни, албатта, бажаришимиз лозим.
У бизни нимага фаол тарзда ундаётган бўлса, ҳатто қисқа муддатга бўлсада, бу бизнинг топшириғимиз ҳисобланади. Қатъиятли ибодат, унга кетган вақтни эмас, балки бизнинг матонатимиз ва ғайратимизни назарда тутади. Қайсидир муҳтожликнинг қондирилиши учун, баъзида ойлаб ва йиллаб қатъият билан ибодат қилишга тўғри келади, баъзиларига эса Худованд бир неча куннинг ичида жавоб беради. Ибодатларимиз янада маҳсулдор бўлишини истасак, ибодатимизни қай пайти кучайтиришимиз, қай пайти эса – қандай бўлса, шундайлигича қолдиришни ўрганишимиз лозим. Бирор нарсани кучли истаганимиз учун Худодан ўша нарсани хиралик билан сўрайверишга сабаб бўла олмайди, боз устига, У ўз вақтида жавоб беришни ваъда қилган бўлса.
Ўз фикр ва ҳиссиётларимизга эргашишнинг ҳожати йўқ. Биз Муқаддас Руҳга эргашишимиз; нимада мойланиш бор, нимада эса йўқлиниги фаҳмлай олишимиз лозим. Буни аниқлашнинг усули, мана: Худонинг мойланиши бор бўлган нарса енгиллик, эркинлик, иноят олиб келади; ибодат пайти Муқаддас Руҳнинг ҳузурини сезасиз. Аксинча, ибодатда беҳисоб куч ишлатишга, хоҳишсизликни ва дангасаликни енгишга тўғри келса, демак, бу нарсада Худонинг мойланиши йўқ.
Ибодатда Худонинг мойланишини сезсангиз, шу мавзуда ибодат қилишда давом этинг. Ҳар сафар У сизни ундаганида, куч бериб ибодат қилинг. Худованд Луқо Хушхабаридаги қозига нисбатан беҳисоб эзгу ва шавқатлироқдир. Унинг иродасини билишингизни ва камига қаноат этмаслигингизни билса, У сизга бажонидил жавоб беради.
Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.