3:18

Шафоат ибодати

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз имонлилар сифатида, бошқалардан тўлиқ ажралиб яшамаймиз. Биз Худованд оиласининг бир қисмимиз, Масиҳнинг танасида бирлашганмиз ва бизнинг масиҳийлик ҳаётимиз, атрофимиздаги кишилар билан муносабатларсиз тўлақонли бўлмайди. Худованд ҳаётимизга, бизнинг характеримизни чиниқтириши, бизни руҳлантириши, бизга ёрдам бериши, биз билан қувонч ва қайғуларни баҳам кўриши учун ҳар хил одамларни олиб келади.

Муносабатлар – бизнинг ижтимоий ҳаётимизнинг аҳамиятга эга бўлган қисми, шу билан бирга, ибодатларимизда ҳам муҳим рол ўйнайди. Биз атрофимиздагилар учун ва улар билан биргаликда ибодат қилишимиз мумкин. Кимдир учун сўраш – шафоат ибодати; бошқалар билан бирга сўраш – розилик ибодати дейилади. Бу икки ибодат тури ўзида улкан қудратни мужассамлаган, ваҳоланки, биз уларни ўрганиб чиқишимиз ва улардан тўғри фойдаланишни билиб олишимиз зарур. Шафоат – бошқа киши учун ибодат қилиш ҳамда Худога, бирор кишига ғамхўрлик қилиши ва муҳтожликларини қондиришини сўраб, мурожаат этишдир. Шафоат – ибодатнинг муҳим турларидан бири, негаки ҳамма ҳам ўзи учун сўрамайди ва қандай сўрашни билмайди. Сабаби оддий – ҳамма ҳам Худованд билан шахсий муносабатларга эга эмас. Бундан ташқари, одамлар оғир вазиятларга тушган, кучли тушкунликка бўлган, оғриқ, хафагарчиликни сезган ёки эсанкираб қолганпайтлари бўлади ва шунинг учун, ўз вазиятлари учун ибодат қила олмайдилар. Айримлар узоқ вақт давомида, бирор нарса учун сўраб, чарчаб қолган ва ҳафсаласи пир бўлган вақтлар бўлади.

Одамлар ибодат қилмаслигининг сабаблари кўп. Шундай одамларни кўрганимизда ёки имонлилардан бири у ёки бу сабабга кўра ибодат қила олмаётганини эшитсак, бизнинг вазифамиз – Худонинг қаршисада улар учун туриш, сўраш, Муқаддас Руҳнинг ортидан эргашиш ҳисобланади. Мисол учун, бир марта, шифохонага рак касалига чалинган дугонамни кўришга бордим. У ибодатда турар ва касаллик билан жасур жангчи сингари мардларча курашар эди. Бироқ кейинчалик, у ибодат қилиш учун анча заифлашиб қолди. У менга : «Бошқа ибодат қила олмайман», – деди. Унга у учун ва у билан бирга ибодат қиладиган дўстлар керак эди, чунки унинг ўзи буни уддалай олмас эди. Биз Раббийнинг қаршисида туриб, бошқалар учун ибодат қиламиз. Бу Унинг Олийруҳонийлик хизматидаги биз билан, хизматидаги биз билан ўзаро муносабатлардир. У Ўзининг одамлари ва уларнинг муҳтожликлари учун ҳар доим шафоат­да.

Унинг ишига, одамларнинг гуноҳлари ва муҳтожликларини билиш, уларни Худонинг қаршисига олиб келиш, ўша одамлар учун кечирим ва барака олиш, сўнг чиқиб, уларни Раббийнинг номидан дуо қилиш киради». Сизларни, Исо Масиҳнинг шафоат хизматига қўшилиб, Худога яқинлашишга чорлайман. Оилангиз, дўстларингиз, қўшниларингиз, ҳамкасбларингиз, жамоатдагиларингиз ва атрофингиздагилар сизнинг ибодатларингизга муҳтождир. Бутун дунё ибодатларингизга муҳтож. Биз оғир вақтларда яшаяпмиз, шунинг учун бир-биримиз учун ибодатда бўлишимиз лозим.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top