MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бошқалар учун ибодат қила туриб, баъзида Худодан ибодат юкини олишингиз мумкин – бу юрагингизни оғирлашишини, сўраётган нарса ўта муҳимлигини ва шу нарса сизни тинч қўймаётганини сезасиз. Ибодат юкини нима эканини билмасангиз ҳам, руҳий жараённи охиригача тушунмасангиз ҳам, баъзида ибодатда туришга мажбурлигингизни ҳис этасиз.

Яқинда Худованд менга ибодат юкини берди. Узоқ кутган телекўрсатувимни кўриб ўтир-ган бўлсамда, негадир экранга диққатимни қаратишим қийин бўлди. Бирданига йиғлагим келиб қолди. Мен билан нима содир бўлаётганини тушуна олмадим, бироқ ичимда, нима-дир менга тинчлик бермас эди. Мен телевизорни ўчирдим ва ибодат қилишни бошладим. Бир вақт бир ёш аёл ҳақида эсладим. Унинг ҳаётида муаммолар борлигини билар эдим. Мен у учун тахминан ўн беш дақиқалар сўрадим, шафоат қилдим, ёлвордим ва йиғладим. Ибодатни тугатиб, юк кетганлигини сездим. Ўрнимдан туриб, кўрсатувни кўришда давом этдим ва ҳаммаси ўтиб кетди. Сизларга ибодатдаги бир муҳим фикрни айтмоқчиман. Юкни ўйлаб топиш ёки қалбаки чиқаришнинг имкони йўқ.

Ибодат юкини эътиборга олмасангиз, хотиржам юра олмайсиз. Юқорида айтиб ўтган ҳолатни ҳали бошингиздан кечирмаган бўлсангиз ва бир куни ибодат юкини олсангиз, мен билан нима содир бўлаяпти, деб ҳайрон бўлманг. Менга келсак, уни камдан-кам оламан. Одатда оддий ва одатий ибодат қиламан. Аммо ҳар сафар кўзини юмганида, ибодат юкини оладиган одамлар ҳам бор. Менинг бир танишимнинг – даъвати шафо-атчилик. Беш дақиқа ибодат қилиши билан, гўдакдек йиғлашни бошлайди. Унинг даъвати меникидан фарқ қилади, лекин у билан ибодат қилганимда, ўзимни руҳда заиф ҳис этмайман. Худованд менга юк берганида, бирданига жавоб қайтараман, бироқ У бермаганида эса, ўзимни айблаб, менга руҳийлик етишмаяпти, деб ўйламайман.

Шафоатчилар сифатида ибодат юкини фаҳмлаб олишимиз зарур. Шафоатчи миясига келган нарса учун ибодат қилмайди. Улар Худонинг бошқаруви бўйича ва юк улардан олинганини сезмагунича, жон бериб сўрайди. Ҳар биримизда Худонинг бошқарувига эргашиб, бошқалар учун ибодат қилиш масъулияти бор. Шундай бўлсада, айрим кишилар шафоатчилик учун танланган ва улар махсус шафоат инъомига эгадирлар. Улар шафоатчи мансабида хизмат қиладилар, дейиш мумкин.

Улар бошқалар учун бир неча соатлаб ёки ҳафтада бир неча мароталаб ибодат қилишлари мумкин. Улардан кўп марта, Худованд уларни ибодат учун кечалари уйғотиши ҳақида эшитамиз. Бундай одамлар ибодат пайтида махсус нарсаларни бошидан кечирадилар, бироқ Худованд ҳар биримизга ўзига хос усулда ибодатни ўргатишини, унутманг. Ибодат тажрибамиз бошқаникидан фарқ қилса, ўзимизни камситилган сезмаслигимиз лозим. Мана шундай гаплар!

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top