Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бошқалар учун ибодат қилиш, баъзида Худонинг иродасига зид бўлиши мумкинлигини биласизми? Ишонасизми ёки йўқми, у ёки бу одам учун шафоат қилмаслигимиз зарур бўлган вазиятларга дуч келамиз. Худованд Еремия пайғамбарга: «Шундай экан, бу халқ учун сўрама, ибодат ва илтимосларингни осмонга кўтарма ва Менинг қаршимда шафоат қилма, чунки Мен сени эшитмайман» (Еремия 7:16), деб айтдган эди.
Баъзида ибодатларимиз одамларни хавф-хатардан ёки синовлардан сақлаши мумкин. Аммо бу одамлар синовдан ўтиши талаб этилган вазиятлар ҳам бўлади, зеро уларни фақат қийинчиликлар Худога қаратиши мумкин. Душман бизни айблов ҳиссини сезишимизга мажбур этади, шунинг учун, ким учун ибодат қилмасак, гуноҳ қилишимизга ишонтиришни истайди. Муқаддас Руҳга эргашиш муҳим. Балки, У ибодат қилишга унчалик кўп ундамаслиги мумкин, аммо чорла-ган чоғда, Унга итоатда бўлинг.
Энг кучли ва ҳаракатчан ибодат – бу душманлар учун қилинган ибодат. Ҳақиқатдан, ибо датда кучли бўлган кишини топишни истасангиз, душманлари учун ибодат қилаётган кишини изланг. Бизни хафа қилган ёки бизга панд берган одамлар учун шафоатда бўлсак, Худованд бизни ортиғи билан марҳаматлайди.
Аюб ёдингиздами? У дўстлари уни хафа қилганидан сўнг ҳам, улар учун ибодат қилиши керак эди. Лекин ибодат қилган заҳоти, Худованд унинг ҳаётини тиклашни бошлади ва йўқотган нарсаларини икки баробар қилиб қайтариб берди (Аюб 42:10). Бизни хафа қилганлар учун ибодат, мислсиз қудратга эга, зеро биз ибодат орқали у кишига бўлган севгимизни ва Худонинг Каломига нисбатан итоатимизни намоён этамиз.
Исо Масиҳ, душманларимиз учун ибодат қилишни ўргатган: «Аммо мен сизларга ай таман, душманларингни севинглар, сизларни лаънатлаётганларни дуо қилинглар, сизлардан нафратланаётганларга яхшилик қилинглар, сизларни ҳақоратлаб қувғин қилаётганлар учун ибодат қилинглар» (Матто 5:44).
Ўз манфаатлари йўлида сиздан фойдаланган, сизга ёмон муносабатда бўлган, сизларни таъқиб қилган, сиз ҳақда даҳшатли нарсаларни гапирган кишилар ҳақида ўйлаганингизда – уларни лаънатламанг, балки дуо қилинг. Улар учун ибодатда бўлинг. Худованд душманларни дуо қилиш осонмаслигини ва бизда бунинг учун хоҳиш йўқлигини билади. Бироқ биз ўз истакларимизга боғлиқ бўлмаслигимиз зарур. Лаънатлашни ўрнига, дуо ва ибодат қилсак, бу руҳий дунёга кучли таъсир ўтказади ва Худованд ҳаётимизда ажойиб ўзгаришларни амалга ошириши муқаррар.
Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.