3:19

Худо ва қобилиятларимиз

MP3

Салом азизлар. Худди фахрланувчи ота оналар сингари Худо сизга берган қобилиятлар ва истедодларни ишлатишингизни кўришни жуда ёқтиради. Худо Ўзи ҳоҳлаган ҳолда бизларни фарқли инъомлар билан марҳаматлаган. У баъзи кишиларни атлет баъзиларини эса аналитик қилиб яратди. Сиз механика ёки математика ёки музика ёки бошқа минглаб маҳоратлар билан марҳаматланган бўлишингиз мумкин. Буларни барчаси Худонинг чеҳрасига табассум келтира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У жами инсонларнинг юрагини яратган, Инсон қилмишларига ҳам англаб етар.”(Забур 32:15). Сиз Худога ўз қобилиятларингизни яшириш ёки бошқа инсонга ўхшашга ҳаракат қилиш орқали қувонч ва улуғворлик келтира олмайсиз. Сиз Худога фақат ўзингиз бўлганингиздек мамнуният келтира оласиз.

Қачонки ўзингизнинг бирор қисмингизни рад қилганингизда, сиз Худонинг сизни яратишдаги донолиги ва мустақиллигини инкор қилаётган бўласиз. Худо шундай дейди, “Сизни Яратувчингиз билан тортишишга ҳаққингиз йўқ. Сиз фақатгина кулол томонидан ясалган сопол кўзадирсиз. Лой ҳеч қачон “Нега мени бундай ясадинг?” деб сўрамайди.” (Ишайъё 45:9). Олимпиада югурувчиси Эрик Лиддел шундай дейди, “Мен ишонаманки Худо мени бир мақсад билан яратди, лекин У мени тезкор қилиб яратди ва қачонки мен югурсам Худонинг хурсандчилигини ҳис қиламан.” Кейинчалик у яна, “Югуришни ташлашим Худони писанд қилмаслик бўларди.” Ҳеч қандай норуҳий қобилиятлар йўқ, фақатгина нотўғри фойдаланилаётганлари бор. Ўзингизникини Худони улуғлаш учун ишлатишни бошланг.

Сиз яратилган нарсалардан мамнун эканлигингизни кўриб қувонади. У сизга гўзалликдан мамнун бўлишингиз учун кўз, товушдан баҳра олишингиз учун қулоқ, ҳидлардан баҳра олишингиз учун бурун, тегилишни ҳис қилишингиз учун тери ичидаги нервларни берган. Ҳар бир бахра олишингизда шукрона айтсангиз бу Худога улуғворлик келтиради. Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл кўл эҳсон этган барҳаёт Худога умид боғласинлар.”(1 Тим. 6:17)

Худо ҳаттоки ухлаётганингиздан ҳам завқ олади. Менинг болаларим кичкина бўлганида мен уларнинг ухлаётганидан кўриб чуқур қониқиш олардим. Баъзан кун муаммолар ва қайсарликларга тўла бўларди, аммо улар ухлаганларида мамнун, хавфсиз ва тинч бўлиб кўринардилар ва мен уларни қанчалар севишимни эслаб турардим.

Менинг болаларим улардан завқ олишим учун бирор иш қилмаганлар. Мен уларни шунчаки нафас олишларини кўриб завқланардим, чунки мен уларни севардим. Уларнинг кўкрак қафаслари кўтарилиб тушганида, мен жилмайардим ва баъзида кўзларим севинч кўз ёшлари билан тўларди. Сиз ухлаётганингизда Худо сизга севгида қарайди, чунки сиз Унинг фикри эдингиз. У сизни гўёки сиз ер юзида ягона инсон бўлганингиздек севади. Ота оналар фарзандларини яхши кўриш учун уларни мукаммал ёки улғайган бўлишларини ҳоҳлашмайди. Улар фарзандларини улғайишларини ҳар бир босқичида яхши кўришади. Худди шунга ўхшаб Худо бизни яхши кўриши учун улғайишимизни ҳоҳламайди. У сизни руҳий ўсишингизнинг хар бир босқичида севади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top