3:36

Таслим бўлишнинг марҳамати

MP3

Салом азизлар. Кўп инсонлар учун таслим бўлиш қийин бўлган нуқта бу пулдир. Кўпчилик шундай ўйлайди, “Мен Худо учун яшамоқчиман ва шу билан бирга кўпроқ пул ишлаб яхши яшаб бир кун нафақага чиқмоқчиман.” Нафақага чиқиш таслим қилинган ҳаётнинг мақсади эмас, чунки у ҳаётимизнинг асосий диққати учун Худо билан курашади. Исо шундай деган, “Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” ва “Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур” деб айтган.

Ўзини таслим қилган энг олий намуна Исодир. Хочга михланишидан бир кун олдин Исо ўзини Худонинг режасига таслим қилди. У шундай ибодат қилди, “Эй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин.”(Мапк 14:36)

Исо “Худованд, агар Сен ушбу азобни олиб ташлай олсанг, илтимос шундай қилгин” деб ибодат қилмади. У аллақачон Худо ҳамма ишни қила олишини таъкидлаганди. Бунинг ўрнига У шундай ибодат қилди, “Худованд, агар ушбу азобни олиб ташлаш Сенинг ҳоҳишингда бўлса, илтимос шундай қилгин. Лекин агар бу Сенинг ироданг бўлса, бу Менин ҳам ҳоҳлаганимдир.” Ҳақиқий таслим бўлиш шундай дейди, “Ота, агар бу муаммо, оғриқ, касаллик ёки вазият мени ёки бошқаларни ҳаётида Сенинг улуғворлигинга хизмат қилса, илтимос уни олиб ташлама.” Етукликнинг ушбу босқичи осонлик билан келмайди. Исонинг вазиятида, У Худонинг режасидан шу даражада азоб чекдики, Унинг терлари қон томчилари бўлиб ерга оқиб тушди. Таслим бўлиш қийин ишдир. Бизнинг вазиятимизда, бу бизнинг ўзимизга қаратилган табиатимизга нисбатан кескин урушдир. Таслим бўлишнинг марҳамати. Муқаддас Калом Худога тўла таслим бўлишнинг афзалликлари ҳақида очиқ гапиради.

Биринчиси, сиз тинчликда бўласиз: “Худо билан жанжаллашишни тўхтатинг! Агар сиз Унга ҳамфикр бўлсангиз, ниҳоят сизга тинчлик келади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетади”(Аюб 22:21). Кейингиси, сизда озодлик бўлади: “Лекин Худога шукурки, илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига ситқидилдан берилгансизлар. Гуноҳ қилишдан озод бўлиб, солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар ” (Римликлар 6:17, 18). Учинчиси, сиз ҳаётингизда Худонинг куч қудратини кўрасиз. Қаттиқ васвасалар ва енгилмас муаммолар Масиҳга топширилганда ҳал бўлади. Ешуа ўз ҳаётида энг катта жангга яқинлашганда, у Худони учратди, унга сажда қилди ва ўз режаларини Унга таслим қилди. Ушбу таслим қилиниш унга Йерихо устидан ғалабага олиб келди. Бу парадоксдир, яъни ғалаба таслим бўлганда келади.

Таслим бўлиш сизни ожиз қилиб қўймайди, у сизни кучайтиради. Худога таслим бўлганингизда, сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз ва бошқа нарсага таслим бўлмаслигингиз керак. “Инсон куч қудратининг буюклиги унинг таслим бўлиши билан ўлчанади.” Таслим бўлган инсонлар Худо ишлатадиган инсонлардир. Худо Мариамни Исонинг онаси сифатида у қобилиятли ёки бой ёки гўзал бўлгани учун эмас, балки у бутунлай Унга таслим бўлгани учун танлади. Қачонки фаришта Худонинг номаълум режасини тушунтирганда, у осойишталик билан шундай жавоб берди, “Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин. Худонинг қўлига таслим қилинган ҳаётчалик кучлироқ нарса йўқдир. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.” Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top