3:12

Яшашнинг энг яхши йўли

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир киши вақт ўтиши билан бирор инсонга ёки нарсага таслим бўлади. Агар бу Худо бўлмаса, сиз бошқаларнинг фикрлари ёки қарашларига, пулга, ғазабга, қўрқувга ёки ўзингизнинг кибрингизга, эҳтиросларингизга ёки ўзлигингизга таслим бўласиз. Сиз Худони улуғлаш учун яратилгансиз ва агар буни амалга оширмасангиз, ҳаётингизни топшириш учун бошқа нарсалар, яъни бутлар яратасиз. Сиз нимага таслим бўлишни танлашда эркинсиз, аммо унинг натижаларини танлашда эркин эмассиз. “Агар сиз Масиҳга таслим бўлмасангиз, сиз тартибсизликларга таслим бўласиз.”

Таслим бўлиш яшашнинг энг яхши йўли эмас, бу яшашнинг ягона йўлидир. Бошқа ҳеч нарса иш бермайди. Бошқа ёндашишларнинг ҳаммаси норозилик, хафагарчилик ва ҳалокатга олиб келади.

Ҳаётингизни таслим қилиш ахмоқона ҳиссиёт импулси эмас, балки обдон ўйланган, фикр қилинган ҳаракат бўлиб, сиз ҳаётингиз билан бажара оладиган энг маъноли ва муносиб нарсадир. Шунинг учун Павлус шундай айтган, “Лекин ҳоҳ ватанда, ҳоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.”(2 Кор. 5:9). Худога “ҳа” деган вақтларингиз сизнинг энг доно вақтларингиз ҳисобланади. Баъзида йиллар ўтиб шу нарсани тушунасизки, ҳаётингизда Худонинг марҳаматига тўсқинлик қилаётган нарса бу бошқалар эмас, балки ўзингиз эканингиз – ўз ҳоҳишингиз, қайсар мағрурлигингиз ва шахсий орзуларингиздир.

Сиз ўз режаларингизга диққатингизни қаратган ҳолда ҳаётингиздаги Худонинг мақсадини амалга ошира олмайсиз. Агар Худо Ўзининг ишини сизда бажармоқчи экан, бу шу нарса билан бошланади. Буларнинг ҳаммасини Худога беринг: ўтган пушаймонларингиз, ҳозирги муаммоларингиз, келажакдаги орзуларингиз, сизнинг қўрқувингиз, ҳаёлларингиз, ожизлигингиз, одатларингиз, яраларингиз ва хуморларингиз. Исо Масиҳни ҳайдовчи ўриндиғига қўйинг ва рулдан қўлингизни олинг. Қўрқманг: Унинг назоратидаги ҳеч бир нарса назоратдан четга чиқолмайди. Масих бошчилигида ҳар бир нарсани ҳал қила оласиз. Сиз Павлусга ўхшаган бўласиз: “Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.” (Филиппи. 4:13)

Павлуснинг таслим бўлиш вақти у Дамашққа кетаётганиди кўзни қамаштирадиган ёруғлик орқали ерга йиқилиб тушганда содир бўлди. Бошқалар учун, Худо унча кескин бўлмаган усуллар билан бизнинг диққатимизни тортади. Шунга қарамай, таслим бўлиш фақат бир марталик ҳодиса эмас. Павлус шундай дейди, “Мен ҳар куни ўлаяпман.” Таслим бўлиш вақти бор, ҳамда таслим бўлишни амалда тадбиқ этиш бор ва бу вақти ўтиши билан бутун ҳаёт давом этади. Тирик қурбонлик билан муаммо шундаки, бу қурбонгоҳдан ташқарига судралиб чикиб кета олади, шунинг учун сиз ҳаётингизни ҳар куни эллик марта қайта таслим қилишингиз керак. Сиз буни ҳар кунлик одатингиз қилишингиз керак. Исо шундай деган, “Агар ким менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.”(Луқо 9:23)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top