3:07

Худонинг яқин дўстига айланиш

MP3

Салом азизлар. Худо сизнинг энг яқин дўстингиз бўлишни ҳоҳлайди.

Худо билан муносабатларингизнинг бир қанча қирралари мақжуд: Худо сизнинг Яратувчингиз ва Бунёдкорингиз, Раббингиз ва Устозингиз, Судянгиз, Халоскорингиз, Отангиз, Нажоткорингиз ва бошқалар. Лекин ҳайратли ҳақиқат шу: Ҳамма нарсага қодир Худо сизнинг Дўстингиз бўлишга интилади. Адан боғида биз Худонинг биз билан мукаммал муносабатини қўрамиз: Одам Ато ва Момо-Ҳаво Худо билан яқин муносабатдан мамнун эдилар. У ерда урф одатлар, маросимлар ёки дин йўқ эди.

Фақатгина Худо билан У яратган кишилар ўртасида севгига асосланган оддий муносабат мавжуд эди. Айбдорлик ва қўрқувдан холи равишда, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худода шод эдилар ва Худо улардан шод эди.

Биз Худонинг давомий ҳузурида яшаш учун яратилганмиз, лекин Биринчи гуноҳдан кейин мукаммал муносабат йўқотилди. Эски Аҳд вақтида баъзи кишиларгина Худо билан дўстликда имтиёзга эга эдилар. Мусо ва Иброҳим “Худонинг дўстлари”, Довуд эса “Худонинг қалбидаги инсон” деган ном олганлар ҳамда Аюб, Эноҳ ва Нуҳ Худо билан яқин дўстликка эга эдилар. Аммо Эски Аҳдда Худо билан дўстлик эмас Ундан қўрқиш асосий ўринни эгаллаган.

Кейин Исо ушбу вазиятни ўзгартирди. У бизнинг гуноҳларимиз учун хочда тўлов тўлаганда, бизни Худодан ажратиб туриш рамзи бўлган маъбаддаги парда ўртасидан юқоридан пастга томон йиртилган ва бу Худога тўғридан тўғри муносабат яна мавжудлигини билдиради. Эски Аҳда руҳонийлар Худо билан учрашувга бир неча соатлаб тайёрланишган бўлсалар, биз эса Худога ҳар қачон яқинлаша оламиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Худо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худодан шодланиб юрибмиз.” (Римликларга 5:11)

Худо билан дўстлик фақатгина Худонинг инояти ва Исо Масиҳнинг қурбонлиги туфайли содир бўлиши мумкин. “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ва ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Кор. 5:18). Эски қўшиқда шундай куйланган, “Бизнинг Исо билан қандай яхши дўстлигимиз бор”, аммо аслида Худо бизларни Учбирликнинг барча Шахслари билан дўстликка ва ҳамкорликка чақиради: бизнинг Отамиз, Ўғил ва Муқаддас Руҳ.

Исо шундай деган, “Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.” (Юҳанно 15:15). Ушбу оятдаги дўст сўзи одатий таниш бўлишни эмас, балки яқин ва ишончли муносабатни билдиради. Ушбу сўз тўй маросимидаги энг яхши киши ва шоҳнинг энг яқин, ишончли дўстларига нисбатан ҳам ишлатилган. Шоҳ саройида, хизматкорлар шоҳ билан маълум масофада турганлар, аммо шоҳнинг энг яқин дўстлари доираси яқин муносабат, тўғридан тўғри келиш ва ишончли ахборотларга эга бўлганлар.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top