3:15

Худо билан узлуксиз мулоқот

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Калом бизларга “доимо ибодатда бўлиш” кераклигини айтади. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг бир йўли Масиҳийлар бир неча йил бажариб келган бутун кун давомида “нафас ибодати”дан фойдаланишдир. Сиз Исога бир нафасда айтиладиган қисқа галларни ва ифодаларни танлайсиз: “Исо, Сен мен билан биргасан” “Сенинг иноятингни қабул қиламан” “ Мен сенга тобеман” “Мен Сени билишни ҳоҳлайман” “Мен Сенга тегишлиман” “Сенга таянишга ёрдам бергин”. Сиз қисқа Калом ифодаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин: “Мен учун ҳаёт Исо Масиҳдир” “Сен ҳеч қачон мени ташлаб кетмайсан” “Сен Менинг Худойимсан” Ушбу гаплар билан кўпроқ ибодат қилинг, токи бу сўзлар қалбингизга чуқурроқ илдиз отсин. Фақат шунга амин бўлингки, сизнинг мотивингиз Худони назорат қилиш эмас, балки Унга шон шараф келтиришдир.

Худо ҳузурини машқ қилиш сиз ривожлантиришингиз мумкин бўлган маҳорат ёки одатдир. Худди бастакорлар ажойиб мусиқани осонлик билан чалиб билишлари учун ҳар куни машқ қилганларидек, сиз ҳам ўзингизни куннинг турли вақтларида Худо ҳақида фикр қилишга мажбур қилишингиз керак. Сиз онгингизни Худони эслашга ўргатишингиз керак. Биринчидан, фикрингизни Худо ўша вақтда сиз билан биргалигига олиб келадиган эслатмалар тайёрланг.

Атрофингизни кўринадиган эслатмалар билан бойитинг. Сиз шундай кичкина қайдномалар ёзишингиз мумкин, “Ҳозир Худо мен билан ва мен томондадир.” Бенедикт монахлари соатнинг ҳар бир соатдаги бонгидан ўша вақтда тўхтаб “ибодат вақти”ни ўткизиш сифатида фойдаланганлар. Агар сизда соат ёки уйғотувчи қўл телефони бор бўлса, ундан фойдаланишингиз мумкин. Баъзан Худонинг ҳузурини ҳис қиласиз; бошқа вақтларда эса йўқ.

Агар сиз ушбу ишлар орқали Худонинг ҳузурини амалда кўришни қидираётган бўлсангиз, сиз асосий нуқтани унутибсиз. Биз Худони яхши ҳис қилиш учун улуғламаймиз, балки яхши иш қилиш учун улуғлаймиз. Сизнинг мақсадингиз ҳис қилиш эмас, балки Худо доимо ҳозир эканлиги ҳақидаги ҳақиқатдан бохабар бўлишдир. Бу ҳаётий улуғлашдир. Узлуксиз фикр мулоҳаза қилиш орқали. Худо билан дўстликни барпо қилшнинг иккинчи йўли бутун кун давомида Унинг Каломи ҳақида фикр юритишдир. Бу фикр мулоҳаза қилиш дейилади ва Муқаддас Калом бизни такрор такрор Худо ким эканлиги, У нима қилганлиги ва нима деганлиги ҳақида фикр мулоҳаза қилишга ундайди.

Худо нима деганини билмай туриб Худонинг дўсти бўлиш имконсиздир. Сиз Худони билмай туриб Уни севолмайсиз, ва Унинг Каломини билмай туриб Уни билолмайсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ўзини Шомуилга калом орқали маълум қилди.” Худо ҳозир ҳам ўша усулни ишлатади. Сиз бутун кун давомида Каломни ўрганолмайсиз, лекин ўқиган ёки ёд олган оятларингизни онгингингизда қайта қайта мулоҳаза юритиш орқали бутун кун давомида фикр қилишингиз мумкин. Фикр мулоҳаза ҳамма хар жойда ўрганиши ва ишлатиши мумкин бўлган оддийгина фикрни бир жойга жамлашдир. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top