Салом азизлар. Худо нима деганини билмай туриб Худонинг дўсти бўлиш имконсиздир. Сиз Худони билмай туриб Уни севолмайсиз, ва Унинг Каломини билмай туриб Уни билолмайсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ўзини Шомуилга калом орқали маълум қилди.” Худо ҳозир ҳам ўша усулни ишлатади.
Сиз бутун кун давомида Каломни ўрганолмайсиз, лекин ўқиган ёки ёд олган оятларингизни онгингингизда қайта қайта мулоҳаза юритиш орқали бутун кун давомида фикр қилишингиз мумкин. Фикр мулоҳазани кўпинча қийин ҳамда сирли урф одат деб тушуниш нотўғридир. Лекин фикр мулоҳаза ҳамма хар жойда ўрганиши ва ишлатиши мумкин бўлган оддийгина фикрни бир жойга жамлашдир.
Агар сиз бирор мумаммо ҳақида такрор ва такрор ўйласангиз бу ташвиш дейилади. Қачонки Худонинг Каломи ҳақида такрор ва такрор фикр юритсангиз бу фикр мулоҳазадир. Агар сиз қандай ташвиш қилишни ўрганган бўлсангиз, қандай фикр мулоҳаза қилишни ҳам биласиз! Сиз фақатгина диққатингизни ўзингизнинг ташвишларингиздан Худонинг Каломига қаратасиз холос. Қанчалик Худонинг Каломи ҳақида фикр юритсангиз, шунчалик ташвишингиз камаяди.
Худо Аюб билан Довудни яқин дўстларим деб аташининг сабаби, улар Худо Қаломини ҳамма нарсадан устун қўйиб, у ҳақда бутун кунлари давомида фикр қилганлар. Аюб шундай дейди, “Мен Унинг Каломини ҳар кунлик нонимдан кўра қадрлироқ деб биламан.”(Аюб 23:12). Довуд эса шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр хаёлимда менинг” (Забур 118:97) “Мен Худованднинг ишларини хотирлайман, У азалдан яратган барча мўъжизаларни эслайман”(Забур 76:12)
Дўстлар сирларни бўлишадилар ва агар сиз Унинг Каломи ҳақида кун бўйи фикр қилиш одатини шакллантирсангиз Худо сиз билан Ўзининг сирларини бўлишади. Худо Иброҳимга Ўз сирларини айтган ва У Дониёр, Павлус, шогирдлар ва бошқа дўстлар билан ҳам шундай қилган.
Агар сиз Инжилни ўқисангиз ёки бирор ваъз ёки аудио файлни эшитсангиз, уни дарҳол унутиб кетаверманг. У ҳақда қайта қайта фикр юритиш орқали ҳақиқатни қайта кўриб чиқишга онгингизни одатлантиринг. Худо нима деганини қайта кўриб чиқишга қанчалик кўп вақт сарфлашингиз, шунчалик кўп Унинг “сирларини” тушунасиз ва буни кўп инсонлар афсус эплай олмайдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илоҳий аҳд насиб этар.”(Забур 24:14)
Кейинги дастурларда биз Худо билан дўстликни ўстириш ҳақидаги қолган сирларни кўриб чиқамиз. Бугун Худо билан суҳбатлашишни ва Унинг Каломи ҳақида фикр юритишни бошланг. Ибодат Худога гапиришингизни таъминлайди; Фикр мулоҳаза эса Худони сизга гапиришини таъминлайди. Иккаласи ҳам Худо билан дўстлашиш учун муҳимдир.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.