MP3

Салом азизлар. Исонинг “Худони бутун онгингиз билан севинг” деган гапи Янги Аҳдда тўрт марта учрайди. Худо бизнинг фикрсиз мадҳия куйлашимиз, такрорий ибодат гаплари ёки эътиборсизларча “Худони улуғланг” деб қичқиришимиздан мамнун бўлмайди, чунки биз буларни айтаётганимизда бошқа нарса гапириш ҳақида ўйлай олмаймиз. Агар улуғлаш фикрсиз бўлса, бу маъносиздир. Сиз онгингизни қўллашингиз керак. Исо фикрсиз улуғлашни “беҳуда такрорлаш” деб айтади.

Ҳаттоки Каломдаги сўзлар ҳам ҳаддан ортиқ такрорланишдан чарчаб қолган гапларга айланиши мумкин ва биз уларнинг маъносини фикрлашдан тўхтаб қоламиз. Худони улуғлашда соф сўзлар ва йўллардан фойдаланишга бўлган ғайратдан кўра такрорий гапларни ишлатиш анча осондир. Шунинг учун мен сизларга Каломнинг турли таржималари ва маъно жиҳатдан ўқишингизни тавсия қиламан. У сизнинг улуғлашингизни кенгайтиради.

Худони улуғлаш, ҳаллелуя, рахмат ёки омин сўзларини ишлатмасдан улуғлашга ҳаракат қилиб кўринг. “Биз Сени улуғлашни ҳоҳлаймиз” дейиш ўрнига уларнинг синонимлари бўлган мақтаймиз, ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз, шарафлаймиз ва сазовор ҳисоблаймиз каби сўзлардан фойдаланинг.

Шу билан бирга, аниқроқ бўлинг! Агар биров сизга яқинлашиб “Мен сени улуғлайман!” деб ўн марта айтса, сиз балки “Нима учун?” деб ўйлайсиз. Сиз унинг йигирмата шундай умумий гапидан кўра иккита аниқроқ гапини афзал кўрасиз. Худо ҳам шундай ҳоҳлайди.

Бошқа яна бир фикр Худонинг бошқа исмларини ёзиб чиқинг ва уларга диққатингизни қаратаверинг. Худонинг исмлари шунчаки мавжуд эмас; улар бизга Худо характерининг турли томонларини очиб беради. Эски Аҳдда, Худо Исроилга Ўзини турли исмларини очиб бериш орқали танитди ва уларни улуғлашни бизларга буюрди.

Худо бизнинг биргаликдаги улуғлаш йиғилишларимиз ҳам тафаккурли бўлишини ҳоҳлайди. Павлус 1 Коринфликлар 14 бобини тўлалигича шунга бағишлаб ёзган ва шундай хулоса қилган, “Фақат ҳар нарса адаб ва тартиб билан содир бўлсин.” (1 Коринфликларга 14:40)

Шунга кўра, қачонки Худога ишонмайдиганлар йиғилишларга ташриф буюрганларида уларга тушунарли бўлиши учун Худо бизнинг йиғилишимиз тафаккурли ўтишини ҳоҳлайди. Павлус кузатишича, “Агар сен руҳий тилда ҳамд-санолар айтсанг, у ерда турган авом халқ сенинг шукрона дуонгга қандай қилиб “омин” дейди? У сенинг нима айтаётганингни тушунмайди-ку! Сен яхши шукр айтсанг ҳам, ўзга киши ибрат ололмайди.” (1 Коринфликларга 14:16-17) Йиғилишларга келадиган ишонмайдиган кишиларга эътиборли бўлиш Каломдаги амрдир. Ушбу амрга бепарволик бўйсунмаслик ва муҳаббатсизликни билдиради.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top