2:43

Худо ва умидсизлигимиз

MP3

Салом азизлар. Худодан умидсизлигингизга иқрор бўлишингиз иймон ифодаси эканлигини билармидингиз? Худога ишониб ва ундан умидсизланган вақтда Довуд шундай ёзган: “Мен Сенга ишондим ва шунинг учун шундай ибодат қилдим, “Мен бутунлай умидсизландим, Раббим.” (Забур 115:10). Бу гўёки қарама қаршиликка ўхшайди: Мен Худога ишонаман, лекин менда назр бор! Довуднинг самимийлиги аслида чуқур ишончни билдиради: Биринчидан, у Худога ишонди. Иккинчидан, у Худо унинг ибодатларига қулоқ солишига ишонди. Учинчидан, Худо унга қандай ҳис қилса шундай гапиришига йўл қўйди ва шундай ҳам уни яхши кўрарди.

Худо ким эканлиги, Унинг ўзгармас табиатига эътиборингизни қаратинг. Вазиятлар қандай бўлишидан ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар, Худонинг ўзгармас характерига ёпишиб олинг. Худо ҳақида абадий ҳақиқатларни ўзингизга эслатиб туринг: У яхши, У мени яхши кўради, у мен билан бирга, У менда нималар содир бўлаётганидан хабардор, У ғамхўрлик қилади ва ҳаётимда ажойиб режаси бор. “Худо сизга ёруғликда айтган гапга қоронғуликда ҳеч қачон шубҳа қилманг.”

Аюбнинг ҳаёти барбод бўлганда ва Худо жим турганда, Аюб ўшанда ҳам Худони улуғлаш учун йўл топди. У Худо ҳақида қуйидагиларни айтди:

У яхши ва севувчи

У ҳамма нарсага қодир

У ҳаётимнинг ҳар бир қисмини билади

У ҳамма нарсани назорат қилиб турибди

У ҳаётимда ажойиб режага эга

У мени асрайди

Худо ваъдаларини бажаришига ишонинг. Руҳий қуруқлик вақтида сиз ўзингизнинг ҳиссиётларингизга эмас, балки сабр тоқат билан Худонинг ваъдаларига ишониб, У сизни янада чуқурроқ етукликка ўстиришини фаҳмлашингиз керак. Ҳис туйғуга асосланган дўстлик кучсиздир.

Шунинг учун бу ташвишдан ташвишга тушманг. Вазиятлар Худо характерини ўзгартирмайди. Худонинг инояти ҳали ҳам тўлиқ кучдадир; у ҳали ҳам ҳаттоки сиз буни ҳис қилмаганингизда ҳам сиз учундир. Ноаниқ вазиятларда ҳам Аюб Худонинг Каломига таянди. У шундай деди, “Мен Унинг оғзидан чиққан барча амрларга риоя қилдим; Мен уни кундалик нонимдан афзал билдим.” (Аюб 23:12).

Худо Каломига шундай ишонч Аюбни қийин вазиятларда имонда қолишига сабаб бўлди. Унинг иймони оғриқ вақтда кучли эди: “Худо мени ўлдириши мумкин, аммо шундай бўлганда ҳам мен Унга ишонаман.” (Аюб 13:15) Сиз Худо томонидан ташлаб кетилганингизни ҳис қилганингизда ҳам Унга ишонишда давом этсангиз, сиз Уни энг теран улуғлаган бўласиз.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top