2:55

Масиҳнинг азоблари сиз ва мен учун эди

MP3

Салом азизлар. Вазиятлар Худо характерини ўзгартирмайди. Худонинг инояти ҳали ҳам тўлиқ кучдадир; у ҳали ҳам ҳаттоки сиз буни ҳис қилмаганингизда ҳам сиз учундир. Ноаниқ вазиятларда ҳам Аюб Худонинг Каломига таянди. У шундай деди, “Мен Унинг оғзидан чиққан барча амрларга риоя қилдим; Мен уни кундалик нонимдан афзал билдим.” (Аюб 23:12). Худо Каломига шундай ишонч Аюбни қийин вазиятларда имонда қолишига сабаб бўлди. Унинг иймони оғриқ вақтда кучли эди: “Худо мени ўлдириши мумкин, аммо шундай бўлганда ҳам мен Унга ишонаман.” (Аюб 13:15) Сиз Худо томонидан ташлаб кетилганингизни ҳис қилганингизда ҳам Унга ишонишда давом этсангиз, сиз Уни энг теран улуғлаган бўласиз.

Агар Худо сиз учун ҳеч нарса қилмаганида ҳам, У Масиҳнинг хочда бажарган иши учун сизнинг улуғлашингизга муносиб бўларди. Худонинг Ўғли сиз учун ўлди! Бу улуғлаш учун энг буюк сабабдир. Бахтга қарши, Худо биз учун қилган қурбонликдаги золимларча қийноқ ва жафоларни унутиб қўямиз. Ўхшашлик ўз ўзидан мамнун бўлишни кучайтиради. Хочга михланишдан олдин Худо Ўғли яланғоч қилинган ва таниб бўлмагунча урилган, қамчиланган, азоб берилган ва масхара қилинган, тикан кийгизилган ва пасткашлик билан бетига тупурилган.

Қалбсиз кишилар томонидан ҳақоратланиб ва устидан кулиниб, Унга ҳайвондан ҳам баттар муносабат қилинган. Кейин эса, қон йўқотишдан қарийб беҳуш бўлиб, хочни кўтариб қияликка олиб чиқиб, унга қоқилган ва секин аста чидам бўлмас даражада қийналиб ўлиш учун кутилган.

Унинг танавий қони қуригунгача, гапирувчилар у ерда туриб ҳақоратлаганлар, Унинг яраларига ва Худолигига бўлган даъватига кулиб турганлар. Ундан кейин, Исо бутун одамзотнинг гуноҳларини ва айбларини Ўзига олганда, Худо бу кўримсиз манзарадан юзини ўгирди ва Исо бутун умидсизликда бақирди, “Худойим, Худойим, нега Сен мени ташлаб кетдинг?”

Исо Ўзини қутқариши мумкин эди, лекин ундай бўлса сизни қутқара олмас эди.

Ушбу қора вақтни сўзлар ифодалаб бера олмайди. Нима учун Худо шундай ваҳшиёна ва қўрс муомалага йўл қўйди? Нега? Чунки сиз дўзахдаги абадиятдан қутулишингиз ва Унинг шуҳратида абадий яшашингиз учун. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.” (Иккинчи Коринфликларга 5:21)

Исо хамма нарсани берди, токи сиз ҳамма нарсага эга бўлинг. У сиз абадий яшашингиз учун ўлди. Шунинг ўзи сизнинг узлуксиз шукронангиз ва улуғлашингизга арзийди. Бундан кейин нима учун шукрона билдиришингиз ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top