Салом азизлар. Жамоатнинг “аъзоси” бўлиш тананинг қисми бўлиб, Масиҳ Танасининг ажратиб бўлмайдиган ва бир-бирига боғланган аъзоларидир. Биз аъзоликнинг каломий маъносини тузатишимиз ва унда машқ қилишимиз керак. Жамоат бино эмас, балки танадир; ташкилот эмас, организмдир. Тана аъзоларингиз ўзларининг вазифаларини бажаришлари учун бир-бирларига боғланган бўлишлари керак. Бу Масиҳнинг Танаси аъзоси бўлган сиз учун ҳам тўғри келади. Сиз аниқ бир вазифа учун яратилгансиз, лекин агар сиз жонли ва маҳаллий жамоатга бормаётган бўлсангиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсадни унутаётган бўласиз. Сиз ҳаётингиздаги ролингизни бошқа кишилар билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас.
Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.” (Римликларга 12:4-5) Агар аъзо бадандан ажралса, секин аста сўлиб охири ўлади. Тана аъзоси ўзича мавжуд бўлолмайди ва худди шундай сиз ҳам. Баданнинг ҳаёт берувчи қонидан ажралиб ва юлиниб ташланса, руҳий ҳаётингиз қуриб қолади ва охири мавжуд бўлишдан тўхтайди. Шунинг учун ҳам руҳий тушишнинг биринчи асорати имонлилар йиғилишига ва улуғлаш хизматларга нотўғри қатнашишдир. Агар биз бирга бўлишга эътиборсиз қарасак, бошқа нарсалар ҳам секин аста сирпанишни бошлайди.
Худо оиласининг аъзоси бўлиш оқибатсиз ва эътиборсиз нарса эмас. Жамоат Худонинг дунё учун кун тартибидир. Исо шундай деган, “… Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас.” (Матто 16:18) Жамоатни яксон қилиб бўлмайди ва у тоабад яшайди. Бу коинотдан ҳам узоқ яшайди, шу билан бирга сизнинг танангиз ҳам. “Менга жамоат керак эмас” деган киши ёки мағрур ёки эътиборсиздир. Жамоат шунчалик муҳимки, Исо бунинг учун хочда азоб чекиб ўлди. “… Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини фидо қилди…” (Эфес. 5:25)
Муқаддас Калом жамоатни “Исонинг келини” ва “Масиҳнинг танаси” деб айтади. Мен Исога “Мен сени яхши кўраман, лекин хотинингни ёқтирмайман” ёки “Сени қабул қиламан, аммо танангни инкор қиламан” деб айтишни тасаввур қилолмайман. Лекин биз жамоат ҳақида шикоят қилсак ва йиғилишларни қолдирсак шундай қиламиз. Худо бизга жамоатни Исо севганчалик севишимизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Имонли биродарларингизни севинглар.” (1 Бутрус 2:17) Ачинарлиси, кўпгина Масиҳийлар жамоатни ишлатадилар аммо уни севмайдилар. Муқаддас Каломда жамоат деганда бутун тарихдаги барча иймонлилар назарда тутилган баъзи бир муҳим мисоллардан ташқари, бу асосан маҳаллий ва кўринарли йиғилишга нисбатан ишлатилган.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.