Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан омонликда учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, пул учун ва хизмат учун яшаш бир-бири билан бирлаша олмайдиган мақсадлардир.
Сиз қайси бирини танлайсиз? Агар сиз Худонинг хизматкори бўлсангиз, сиз яширин пул ишлаб тополмайсиз. Ҳамма вақтингиз Худога тегишли бўлади. У вақтинчалик садоқатдан кўра, доимо биргаликни афзал кўради.
Пул ҳаётингизда Худонинг ўрнини олиши учун катта кучга эга. Кўп кишилар хизматда моддийлик сабабли чалғийдилар. Улар “Мен молиявий аҳволимни яхшилагандан кейин Худога хизмат қилмоқчиман” дейдилар.
Бу улар тоабад афсус қиладиган тентаклик билан қабул қилинган қарор бўлади. Агар Исо сизнинг Устозингиз бўлса, пул сизга хизмат қилади, лекин пул сизнинг устозингиз бўлса, сиз унинг қули бўласизлар.
Бойлик ҳеч қачон гуноҳ эмас, аммо уни Худонинг улуғворлиги учун ишлатмаслик гуноҳ бўлади. Худонинг хизматкорлари доимо пулдан кўра хизмат ҳақида кўпроқ ўйлайдилар.
Муқаддас Каломда аниқ айтилганки, Худо сизни содиқлигингизни пул орқали синаб кўради. Шунинг учун ҳам Исо жаннат ва дўзах ҳақида гапиришдан кўра пул ҳақида кўпроқ гапирди.
У шундай дейди: “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?” Луқо Хушхабар китобининг 16 боби 11 ояти.
Сиз пулдан қандай фойдаланишингиз, Худо сизнинг ҳаётингизни қанчалик марҳаматлашини билдиради. Азизлар, Шоҳлик барпо қилувчилар ва бойлик барпо қилувчилар. Иккаласи ҳам бизнесни ривожлантириш, олди-сотди ишларини бажариш ва фойда олишда марҳаматлангандирлар.
Бойлик барпо қилувчилар қанчалик кўп бўлса ҳам бойликни йиғишда давом этадилар, аммо Шоҳлик қурувчилар ўйин қоидасини ўзгартирадилар.
Улар ҳали ҳам бойлик тўплашда давом этадилар, аммо улар буни бериш учун қиладилар. Улар бойликни Худонинг жамоатни ва унинг дунёдаги ишини маблағ билан таъминлаш учун амалга оширадилар.
Кўплаб жамоатларда бизнес билан шуғулланувчилар гуруҳи бор ва улар албатта Худонинг Шоҳлигини янада кенгайтиришга маблағ сарфлаш учун бойлик орттиришда давом этадилар. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.