2:57

Муқаддас Руҳ 003

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, кўп масиҳийлар биринчи жамоатда Муқаддас Руҳ бажарган ва Ҳаворийлар фаолияти китобида баён этилган хизматлар бугун уларнинг жамоатлари учун намуналигини тан олишмоқда.

Улар Исодан ўзларини Муқаддас Руҳ билан тўлдиришини сўраяптилар ва У тўлдирмоқда. Улар Муқаддас Руҳдан жамоатда инъомларни намоён этишни сўраяптилар ва У намоён этмоқда.

Натижада кўплар ибодатларга жавобан Муқаддас Руҳ қудрати воситасида шифо олмоқдалар. Шифо олиш учун Ёқуб бизга андоза беради. Биз жамоатдан катталарни улар биз ҳақимизда ибодат қилиши учун таклиф қилишимиз керак.

Булар руҳий оқсоқол, хушхабарчи ёки руҳий хизматчилар бўлиши мумкин. Муқаддас Китобда мой Муқаддас Руҳнинг рамзидир. Мой билан суртилган инсонлар бу билан улар Худога тааллуқлилигини гувоҳлик қиладилар ва Унинг Руҳига уларда фаолият кўрсатишга ишонч билдирадилар.

Уларни мой суртиш эмас, балки Муқаддас Руҳ шифолайди. «Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар.

Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади…» Сизлар Исо Масиҳга имон келтирган сифатида бошқаларга саломатлик бериш учун Муқаддас Руҳ томонидан хизматга жалб этишингиз мумкин.

Сиз Муқаддас Китобга асосланиб уларга Исо касалларни қандай шифолаганини кўрсатишингиз мумкин. У ибодатларга жавоб қилишини ва бугун ҳам одамларни Муқаддас Руҳнинг кучи воситасида шифолаётганини уларга билдиринг.

Исо Масиҳга имон келтирган ҳар бир киши касаллар учун ибодат қилиб, уларнинг соғайишини кутишга ҳақлидир! Нима учун? Чунки Исо буни ваъда қилди. Шунинг учун ишонинг!

«Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди.

Беморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетадилар»-деб ёзилган Марк китобининг 16 боби 17 ва18 оятларида.

Муқаддас Руҳ Исо Масиҳни ўликлар ичидан қайта тирилтирди ва Уни ўзгартирди. У сизлар билан ҳам худди шундай қилади. Муқаддас Руҳ Худонинг фарзандларида яшайди ва уларга Исо Масиҳ ваъда қилган баракали ҳаётни беради

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top