2:48

Муқаддас Руҳ 005

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз нима учун энг яхши алфозда овқатланасиз, кийинасиз, ўзингизга ғамхўрлик қиласиз? Чунки сиз қониқишни, мамнун бўлишни, кучли ва соғлом бўлишни хоҳлайсиз.

Сиз шунингдек, ўз руҳингиз ҳақида ҳам ғамхўр бўлишингиз керак, агар у соғлом, бақувват, бахтиёр ва қониқишини истасангиз. Руҳ учун ибодат, тана учун нафас олиш каби муҳимдир.

Муқаддас Руҳ ибодатда қандай ёрдам қилишини билиб олишимиз жуда мухим. Худонинг Каломи сизнинг руҳингиз учун озуқадир. Муқаддас Руҳ сизга Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушунишга ёрдам қилиш учун келган.

У Муқаддас Китобнинг муаллифидир. Кўп йиллар муқаддам Муқаддас Руҳ Худонинг эр кишиларига сиз муҳтож бўлган ҳаммасини Муқаддас Китобга ёзишни топширган.

«Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар».

Масиҳ шогирдларига Муқаддас Руҳ келганида У ҳар қандай ҳақиқатга уларни ўргатишини ваъда қилган. Улар эллигинчи Куни Муқаддас Руҳни қабул этганларидан сўнг, Худонинг Каломини яхшироқ тушуниб олдилар.

Бизнинг давримизда Руҳий чўмдириш олганларнинг кўплари худди шундай кечинмаларни ҳис этишади. «Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади»-деб ёзилган Юҳанно мактубининг14 боби 26 оятида.

Шунингдек Нехимия китобининг 9 боби 20 оятида шундай деб ёзилган. «Ва Сен уларни ўргатиш учун, уларга Ўз марҳаматли Руҳингни бердинг. Муқаддас Руҳ сизда яшагани, сизга ёрдам қилгани, сизни бошқаргани, шунингдек, сиз энди Худонинг фарзанди эканингизни сизга очиш учун келган.

«Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар». «Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз.

Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради» Шунинг билан азиз биродарлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top