2:55

Талқин 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар, сўзма-сўз талқиннинг ўта жиддий хатоси шуки, у Янги Аҳдда бажо келиш ҳақида айтилган нарсага қулоқ солмайди. Бу талқин ваъда қандай берилган бўлса, ҳеч каму кўстсиз, худди шундай бажо келиши керак, деб ўйлайди.

Унга кўра тарихнинг маъноси ҳаммага ўз-ўзидан очиқ ва маълум. Бу эса, биз ҳозиргача ваҳий ҳақида айтганларимизга ҳамда унинг ҳар бир тафсилотни тўғри талқин қилишдаги зарурлигига қарама-қаршидир.

Сўзма-сўз талқин тарих ўз-ўзидан маълум, деб таъкидласа, аллегорик талқинда эса, тарих, тарих сифатида бефойда бўлиб қолади. Аллегорик талқинда воқеанинг тарихийлиги юзаки бўлиб, ундан қандайдир яширин маънони уқиб олиш мумкин.

Хурматли биродарлар агар Муқаддас Китобга келадиган бўлсак, масиҳийлар Эски Аҳд тарихига бефойда, деб қарашган. Юнон маданияти таъсири остида баъзи мутафаккирлар Хушхабарни ҳеч бир вақтга тегишли бўлмаган идеаллар асосида талқин этишган.

Жоннинг нажотга эришишини эса танадан алоҳида, деб талқин қилиб, унга махсус очиқлик олиш жараёни орқали эришилади, деб таъкидлашган. Аммо, Хушхабар тарихий Исо Масиҳ шахсидан ажратилгандан сўнг эса, у энди ҳақиқий Хушхабар эмас эди.

Шу сабабли, улар Эски Аҳд тарихидан ҳам ҳеч бир наф топа олишмади. Шунинг учун Эски Аҳдни ёки кераксиз деб улоқтириш, ё уни аллегорик талқин қилиш мумкин эди.

Чунки аллегористларга тарихнинг умуман кераги йўқ эди; улар фақатгина тарихнинг орқасида яшириниб ётган қандайдир яширин маънони излашади. Аллегорик талқин умуман олганда субъектив, яъни, кимга қанақа талқин ёқса, у учун ўша тўғри бўлади.

Уларда талқинни текшириш учун объектив, яъни ўзгармас калом йўқ. Сўзма-сўз ва аллегорик талқинни қўлламайдиган бўлсак, Эски ва Янги Аҳд ўртасидаги муносабатни изҳор қилишнинг бошқа бирор йўли борми?

Албатта бор! Босқичма-босқич очилган ваҳий типологик тамойилга асосланади. Улар ўртасидаги туб алоқа ўзгармаса-да, у тақдим этилган шакл ривожланиб ёки ўсиб, бажо бўлишга келиб етади.

Мисол учун, Иброҳим Худо халқининг отаси бўлиш учун танланган. Унга унинг табиий фарзандлари ҳамда улар эга бўладиган ер ваъда қилиб берилган. “Худонинг халқи” номида туб алоқа изҳор этилади. Кейинчалик ваҳий очилишда давом этиб, Иброҳимга ваъда қилинган фарзандлар Эсов орқали эмас, Ёқуб орқали келиб чиқади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top