2:46

Талқин 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, шунга ўхшаб, Масиҳ ва У билан бўлган алоқамиз орқали, бизнинг ҳаётимизга маъно бахш этади, мавжудлигимизнинг аҳамиятини очиб беради.

Инжил Хушхабари Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир. У бизни зулматдан халос қилиб нурга томон бошлайди. Ҳақиқатни билмаганимиз туфайли онгимиз зулматда қолган эди, Худо бизни бу ҳолатдан қутқарди.

У Масиҳда бизни ҳақиқатни таниб-билишимизга ёрдам берди. Фақат мана шу восита орқалигина ҳақиқий илоҳиётшунос бўлиш мумкин. Масиҳ Хушхабари моҳиятини англаб етиш ҳамда унинг Муқаддас Китобнинг ҳар бир қисми билан алоқасини топиш учун биз Худонинг Каломини синчиклаб текширишимиз мумкин.

Масиҳни Раб, деб тан олар эканмиз, демак, Муқаддас Китобни тушунишда Унинг шартларига бўйсунишимиз керак. Ундай бўлса, Исо таълимотининг юраги, асосида нима ётади?

Буни Марк Хушхабар китобининг 1 боби 15 оятида Хушхабарнинг хулосасида кўришимиз мумкин, “Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!”

Бу ерда эътибор берингки, вақти-соати келгани сабабли Масиҳ келган эмас, аксинча, Масиҳ келгани туфайли вақти-соати бўлди. Яъни, Масиҳ Эски Аҳд даврида Худо тайинлаган, содир бўлиши интизорлик билан кутилган башоратларни бажо келтирди.

Бу хабарнинг мазмунига қарайдиган бўлсак, Исо ундаги асосий мавзу, Худо Шоҳлигининг келиши, деб айтади. Бу шоҳликнинг қанчалар яқинлиги, унинг сизу мен учун қандай аҳамиятга эгалиги бутун Янги Аҳддаги Хушхабар ҳикоясида баён этилган.

Исо бу шоҳликнинг келишини эълон қилганда, бу қанақа шоҳлик эканини тушунтириб ўтирмади. Бунга сабаб, У яҳудийларнинг фикрида аллақачон мавжуд бўлган шоҳлик ҳақидаги тушунча ҳақида гапираётганди.

Бу тушунчани англаб етиш учун эса, бизга Эски Аҳд ёрдам беради. Лекин, Исо шуни таъкидладики, бу шоҳлик тавба қилиш ва имон келтиришни талаб этади. Тавба қилиш эса, Худодан мустақил бўлишни истайдиган хоҳишларимиздан, яъни, шайтон шоҳлигига содиқликдан воз кечиш деганидир.

Тавба, бу Худонинг Шоҳлигига бўйсуниб, У томонга юз буришдир. Бундай буйсуниш имон, Шоҳнинг Ўзи айтган каломга ишонишдан иборатдир. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top