2:50

Мехрибон Худо 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиз бағоят хурсандмиз. Азизлар, Павлус Худо билан юрган сари, Унга кўпроқ ишониб борарди.

Шунинг учун, у Худо мени қамоқдан қачон чиқараркин, деган фикрларга бекорга вақт сарфламасди. Бошқа имонлилардан қамоқ эшиклари у учун тезроқ очилишини сўрашдан кўра, Павлус “Худонинг каломини тарғиб қилишимиз учун Ўзи бир эшикни очиб берсин,” — деб айтган эди.

Худонинг қўлида хавфсизликда эканини билиб, Павлус ҳар қандай вазиятда эркин бўлган. Ўзини хавфсизликда билиш уни ақл ва иродани фалаж қилиб қўядиган саросимадан сақларди ва Худо яратиб берган имкониятлардан самарали равишда фойдаланишга имкон берарди.

Азизлар, Худованд ҳозирги кунда ҳам Ўзига шуҳрат келтирувчи имон намуналарини намоён қилишда давом этяпти. Яқин ўтмишдаги шундай намуналардан бири Джим ва Элизабет Эллиотларнинг ҳаёти.

1956 йилда Жанубий Америка чангалзорларида яшовчи Аука қабиласига Хушхабар етказишни истаган Джим ва унинг тўрт ҳамкори ўлдирилган эди. Элизабет эрининг вафотидан қаттиқ азобда эди, у кўпгина ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар билан курашарди.

Бироқ кейинчалик Элизабет бир китоб ёзади ва ўша китобда ёзилган қуйидаги сўзларда унинг Худога ишонишда давом этаётгани яққол кўриниб туради. “Беш кишининг ҳалок бўлгани бутун дунёда қайғу билан қарши олинди.

Аммо бутун борлиқ учун Худонинг Ўз режаси ва мақсади бор. Бева қолган аёллар Аука учун ибодатда. Ўша қабиланинг ваҳший одамлари биз билан биргаликда Худони улуғлашини интизорлик билан кутамиз.

Режалар бир йўналишга қаратилган жафокашларнинг иши давом эттирилади”. Бева қолган аёллар эрлари бошлаган ишни давом эттирдилар; эрлари ўлганидан уч йил ўтиб, Худо уларнинг ибодатларига жавоб берди ва Аука қабиласидаги одамларнинг юрагини Хушхабарга очди.

Ўша беш кишини ўлдиришда иштирок этган вахшийларнинг баъзилари оҳироқибат Масиҳга келдилар. Элизабет ўша вахшийларнинг Масиҳга келганидан Худога ҳамдусано айтсада, эрининг ўлишига йўл қўйиб берган Худонинг мақсади фақатгина бу эмаслигини биларди.

1981 йилда у ўз китобини якунлаб, хотимасида шундай дейди: “Аука қабиласидаги воқеалар шуни кўрсатадики: Худо бу Худодир. Шундай экан, Худо У менинг сажда қилишимга ва хизмат қилишимга лойиқ.” Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top