Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Галатияликларга мактуби, асосан Римликларга мактубнинг мавзусида ёзилган.
Яъни имон билан оқланиш ҳақида. Унда, ҳеч ким яхши ишлари билан қутқарила олмаслигини, фақат Исо Масиҳга бўлган ишончига қараб қутқарилишига эътибори жалб этилган.
Ҳаворий Павлус қамоқда бўлган пайтида, у Эфесликларга, Филиппиликларга ва Колосаликларга мактубларини ёзган. Ушбу мактубларни яна «қамоқ мактублари»-деб хам айтишади.
Уларда масиҳийликдаги ҳаёт ҳақида айтилган. Салоникаликларга мактубларининг иккаласида Масиҳнинг иккинчи бор келишига қадар вақт ҳақида сўз боради. Масиҳнинг иккинчи келиши ҳақида биз 1-Салоникаликларга мактубининг 4 боби13оятидан то18 оятигача бўлган жойлардан ўқишимиз мумкин.
Ҳаворий Павлус иккинчи мактубини алоҳида шахслар учун ёзган.Тимўтийга ва Титусга ёзилган икки хат руҳий раҳбарлар учун жуда фойдали. Ўзининг Масиҳ номи учун азобли ўлимидан олдинроқ, Тимўтийга икки мактуб ёзган, уни Худонинг садоқатли хизматчиси бўлишга даъват этган эди.
2-Тимўтийга мактубининг 4 боби 5 ва 8 ўқиб кўринг. Филимўннинг қули Ўнисим ҳаворий Павлус Раббий учун қамоқда ётганида Масиҳга имон келтирган эди. Ҳаворий Павлус биродари Филимўннинг Ўнисимни кечиришини ва уни Масиҳдаги биродари сифатида қабул этишини сўрайди.
Ибронийларга мактубни тушунишга «аъло» сўзи калит бўлади. Ушбу мактуб яҳудийлардан бўлган масиҳийларга Янги Аҳднинг Қадимгидан аълолигини эслатади.
Мактуб яҳудийларга, Мусо қонунидаги рамзий маросимлар ва қурбонликлар Исо Масиҳнинг келгусида қурбонлик бўлишининг қиёси эканлигини, У Олий руҳонийимиз бўлди ва гуноҳларимиз учун қурбонлик бўлганини кўрсатди.
Ҳаворий Павлуснинг мактублари ким учун юборилган бўлса, ўшаларнинг номи билан аталган, мактублар тўплами эса, уларни ёзганларнинг номи билан аталган. Ёқуб, унинг номи билан аталган мактубни ёзган эди.
У Қуддус жамоатининг руҳий раҳбари бўлган ва балки, Исо Масиҳнинг қондош укаси бўлган бўлиши хам мумкин. Юҳаннонинг акаси Ёқубнинг бу даврда боши кесилган эди. Шунинг билан азиз биродарлар бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон поятамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.