2:53

Худога буйсyниш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, сиз Худо ишлашига йўл қўйинг. Сиз доимо “маъсулиятда бўлиш”ингиз шарт эмас.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил.” Забур китобининг 36 боби 7 ояти. Янада қаттиқроқ синаб кўриш ўрнига, сиз Унга кўпроқ таянасиз.

Сиз яна қачонки танқиддан таъсирланмай ўзингизни ҳимоя қилишга ошиқмаганингизда Унга таслим бўлганингизни билишингиз мумкин. Таслим бўлган қалблар муносабатларда жуда яхшидирлар.

Сиз таслим бўлганингизда бошқаларга чегара қўймайсиз, ўзингизни ҳуқуқларингизни талаб қилмайсиз ва ўзингизга хизмат қилмайсиз. Кўп инсонлар учун таслим бўлиш қийин бўлган нуқта, бу пулдир.

Кўпчилик шундай ўйлайди: “Мен Худо учун яшамоқчиман ва шу билан бирга кўпроқ пул ишлаб яхши яшаб бир кун нафақага чиқмоқчиман.” Нафақага чиқиш таслим қилинган ҳаётнинг мақсади эмас, чунки у ҳаётимизнинг асосий диққати учун Худо билан курашади.

Исо шундай деган: “Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” ва “Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур”. Ўзини таслим қилган энг олий намуна — Исодир.

Хочга михланишидан бир кун олдин Исо ўзини Худонинг режасига таслим қилди. У шундай ибодат қилди: “Эй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин.

Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин.” Марк китобининг 14 боби 36 ояти. Исо: “Худованд, агар Сен ушбу азобни олиб ташлай олсанг, илтимос шундай қилгин”, — деб ибодат қилмади.

У аллақачон Худо ҳамма ишни қила олишини таъкидлаганди. Бунинг ўрнига У шундай ибодат қилди: “Худованд, агар ушбу азобни олиб ташлаш Сенинг хоҳишингда бўлса, илтимос шундай қилгин. Лекин агар бу Сенинг ироданг бўлса, бу Мени ҳам хоҳлаганимдир.”

Ҳақиқий таслим бўлиш шундай дейди: “Ота, агар бу муаммо, оғриқ, касаллик ёки вазият мени ёки бошқаларни ҳаётида Сенинг улуғворлигинга хизмат қилса, илтимос уни олиб ташлама.”

Етукликнинг ушбу босқичи осонлик билан келмайди. Исонинг вазиятида, У Худонинг режасидан шу даражада азоб чекдики, Унинг терлари қон томчилари бўлиб ерга оқиб тушди. Таслим бўлиш қийин ишдир. Бизнинг вазиятимизда, бу бизнинг ўзимизга қаратилган табиатимизга нисбатан кескин урушдир. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top