2:43

Худога буйсyниш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, бизга маълумки, Муқаддас калом Худога тўла таслим бўлишнинг афзалликлари ҳақида очиқ гапиради.

Биринчиси, биз тинчликда бўламиз: “Худо билан жанжаллашишни тўхтатинг! Агар сиз Унга ҳамфикр бўлсангиз, ниҳоят сизга тинчлик келади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.” Аюб китобининг 22 боби 21 ояти.

Кейингиси, бизда озодлик бўлади: “Лекин Худога шукурки, илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига ситқидилдан берилгансизлар.

Гуноҳ қилишдан озод бўлиб, солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар ” Римликларга китоби 6 боб 17 ва 18 оятлари. Учинчиси, биз ҳаётимизда Худонинг куч-қудратини кўрамиз.

Азизлар, албатта қаттиқ васвасалар ва енгилмас муаммолар Масиҳга топширилгандагина ҳал бўлади. Ёшуа ўз ҳаётида энг катта жангга яқинлашганда, у Худони учратди, унга сажда қилди ва ўз режаларини Унга таслим қилди.

Ушбу таслим қилиниш унга Ериҳо устидан ғалаба олиб келди. Бу парадоксдир, яъни ғалаба таслим бўлганда келади. Таслим бўлиш сизни ожиз қилиб қўймайди, у сизни кучайтиради.

Худога таслим бўлганингизда, сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз ва бошқа нарсага таслим бўлмаслигингиз керак. “Нажот Армиясини” ташкил этган Уилиам Буз шундай деган эди: “Инсон куч қудратининг буюклиги унинг таслим бўлиши билан ўлчанади.”

Таслим бўлган инсонлар Худо ишлатадиган инсонлардир. Худо Марямни Исонинг онаси сифатида у қобилиятли ёки бой ёки гўзал бўлгани учун эмас, балки у бутунлай Унга таслим бўлгани учун танлади.

Қачонки фаришта Худонинг номаълум режасини тушунтирганда, у осойишталик билан шундай жавоб берди: “Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин.

Худонинг қўлига таслим қилинган ҳаётчалик кучлироқ нарса йўқдир. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.” Яшашнинг энг яхши йўли шудир. Ҳар бир киши вақт ўтиши билан бирор инсонга ёки нарсага таслим бўлади.

Агар бу Худо бўлмаса, сиз бошқаларнинг фикрлари ёки қарашларига, пулга, ғазабга, қўрқувга ёки ўзингизнинг кибрингизга, эҳтиросларингизга ёки ўзлигингизга таслим бўлиб қоласиз. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top