Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Машҳур Келт адибларидан бири Колумба эди, у 521 йили аслзода ирланд оиласида дунёга келган ва масиҳий эътиқоди билан тарбияланган.
У ёш йигитлигидаёқ монастирга кетди, у ерда унга диаконлик хизмати учун қўл қўйишди, кейинчалик эса руҳоний бўлди. Унинг хизматидаги Хушхабарчилик хоҳиши эрта уйғонди ва Ирландиядаги кўплаб монастирлар ва жамоатларнинг ташкил этилиши, Дерри, Дёрроу ва Келледаги машҳур монастирларни қўшиб унинг рўйхатига олинди.
Колумба қирқ икки ёшида чет эл хушхабарчилик фаолиятига ўтди, унинг таржимаи ҳоли еттинчи асрда, унинг “Масиҳга бўлган севгиси”, тушунтирилди, лекин, фақат бу билан эмаслиги аниқ.
Унинг таржимаи ҳолини ёзувчи, патриарх ҳузуридаги кенгаш уни ватанида хизмат қилишдан маҳрум қилди, деган хулосага келди, лекин қарорни адолатли қабул қилмай, балки аҳамиятсиз баҳона билан қабул қилганларини таъкидлайди.
Аммо Вилл Дюран, унинг маҳрумлиги ва Британияга кетиши сабабларини айтиб ёзган, асло аслликнинг маҳрумлиги эмас деб ҳисоблайди: “у курашчи билан тенг бўлганидек, муқаддаслар билан ҳам тенг “қадди-қомати қудратли зўр овозли одам”;
унинг қайноқ жўшқинлиги кўплаб жанжалларга ва охири қирол Диармайд билан урушга сабаб бўлди; Бу урушда 5000 минг одам ўлдирилди; охир оқибат Колумба ғолиб чиқди Кулдрев олдидаги уруш майдонида қанча жон йиқилган бўлса, шунча одамни олиб келиш қарори билан Ирландияни ташлаб чиқиб кетди”.
Колумбани бегона ерга кетишга рағбатлантирган ҳар қандай сабаб ҳам, далил, унинг у ёққа кетиши далиллигича қолади. Британиядаги бир йиллик хизматида у кўп нарса қилишга улгурди.
Унинг бошланишида ўн иккита руҳоний хизмат қилди, у Шотландиянинг туманли ва ранги айниган Айона оролининг соҳилида ўзига қароргоҳ топди, соҳилга йил давомида оғир денгиз тўлқинлари урулиб туради.
У ўша жойда бир хил бўлган монастирлик ҳаёти, ибодатдан, рўза тутишдан, мулоҳазалардан, Муқаддас Китобни ўрганишдан ва жисмоний меҳнатдан ташкил топган монастирга асос солди.
Бундан ташқари ҳаммасидан муҳими роҳиблар кейинчалик Хушхабарни ваъз этиш учун юборадиган, ибодатхоналар қурадиган ва янги монастирлар очадиган хушхабарчиларни тайёрлаб берардилар. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.