2:35

Кичик уй жамоатлари 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ким хизматларнинг қанчалик кўплигини англагани сайин, билиши керак бўлган нарсалар ҳам жуда кўплигини кўрмоқда.

У қандай қилиб Худованд учун ишлашга қобилиятли бўлиш мумкинлигини ҳам билишни истарди. Шу билан бирга у хизмат қилиши учун Худованд унга қандай инъом берганлиги тўғрисида ҳам билишни истайди.

Бу инъомларни Худованддан қандай олиш мумкинлиги хаммани албатта қизиқтириб келган. Азиз биродарлар, тасаввур қилинг, сиз ҳам айнан мана шу мавзулар бўйича бошингиз қотиб ўтирибсиз!

Балки сиз яқинда имонга келгансиз, кўп бўлмаган, лекин сизда мен қиладиган ҳеч қандай иш йўқ деган фикр бўлиши мумкин. Бироқ унутманг, Худовандда сиз учун ҳам хизмат бор.

Биз 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 7 оятида: “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади,” — деб ёзилганини ўқиймиз. Мана шу мавзудаги ҳақиқатлар, сизга Масиҳнинг танасида қандай махсус хизмат қилишингиз мумкинлигини топишингизда йўл кўрсатишига тилакдошман.

Нима учун масиҳий хизматчилар Худованднинг махсус ёрдамига муҳтожлигини тушунтиришга, Худованднинг бизни хизматимиз учун инъом беришда иштирок этишини тасвирлашга Хизмат учун зарур бўлган инъомларни олишда ўзимиз қандай иштирок этишимизни айтишга ёрдам беради.

“Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар, Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар,”- деб айтди Исо Масих Матто Хушхабар китобининг 28 боби 19 ва 20 оятларида.

Мана шулар бизнинг вазифамиз: шогирд орттириш ва уларни ўқитиш. Дунёдаги халқларнинг кўпчилиги нажот топмаган. Масиҳий хизматчиларнинг Хушхабарни эшитмаган одамларга Хушхабарни айтиш вазифаси бор.

Биз бу вазифага эътиборсизлик қила олмаймиз. Исо бу буйруқни Ўз издошлари итоат қилишлари учун берди. Бу буюк вазифа. Буни бажаришда биз Худованднинг махсус ёрдамига муҳтожмиз.

Азизлар, ушбу хизматни мажбуран эмас, сидқидилдан, Худованд учун амалга оширайлик. Шундагина ҳар бир қилган хизматимизда барака бўлади ва Худованд ҳар биримиздан миннатдор бўлади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top