Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Масиҳий ёзувчиларнинг олий руҳонийси Элтон Трубланд 1979 йил ўзининг интервьюсида “Инжилий масиҳийларнинг Худога содиқлиги узилган гулга ўхшаб қолиб, ўзининг чуқур илдизидан жудо бўлганлиги ва бизнинг жамиятимизда инжилий масиҳийнинг номи инсон учун қийматсиз бўлиб қолганлиги” ҳақида гапирган эди.
Машҳур ёзувчилардан бири, Уэллснинг илмийфантастик асарларини чуқурлиги икки дюйм бўлган чексиз океан билан тенглаштирар эди.
Балки ҳозирги инжилий денгизда борт ортида бўлган инсон чўкиб кетмайди. Уэллснинг романлари каби, бу денгиз унга тизза бўйи кўринади. Замонавий масиҳийнинг шахсиятида руҳий чуқурлик йўқ, шунинг учун қийин пайтларда у ҳеч қаердан куч ололмайди.
Худосиз психология яна бир бутни яратди ўзига топиниш. Инсон ўзи ҳақида ҳаддан ташқари кўп ғамхўрлик қилади ва унинг ғамхўрлиги қандай қилиб жамият ишлаб чиқарган эҳтиёжларнинг ҳаммасини қониқтиришдан иборат.
Психология одамларни бирор нарсага эҳтиёжи борлигини ҳис қилишга мажбурлаганидан яшайди; олдин ҳеч ким эшитмаган қандайдир руҳий “муҳтожликлар” борлигини қайта-қайта айтиб туради.
Реклама саноати ёлғон эҳтиёжларни ясаб, одамларнинг ҳамёнларини бўшатиб, янги пайдо бўлган майда-чуда безакларга ташланишга мажбур қилганидек, психология саноати ҳам янги ёлғон ҳаяжонли муҳтожлик пирамидаларини тўқиб, уларни қониқтириш умидида одамларни типирчилашга мажбур қилади.
Суҳандон бизга қандайдир даҳшатли хабар етказди, аммо бу ҳақиқат-деб айтайлик. Инжил бизга ҳақиқатни очиб беради ва янгилик шундай: психология бизни маҳфий билимлар билан таништиради, лекин бу ёлғон, чақалик қалбакилаштирилган.
Америка жамияти бутунлай “психологиялаштирилган”, унинг сўз бойлиги ва инсон муҳтожликлари фалсафаси жамоатни қизиқтиришга қаратилган. Мана шунинг учун жамоат оиласида инсон унга маданият томонидан ўргатилган ўша нотўғри саволлар ҳақида ўйлайди.
Жамоат мен учун нима қилади? У менинг эҳтиёжларимни қониқтирадими? Агар мен бу ерда қолсам ўзимни яхши ҳис қиламанми? Чўпон менинг виждонимни қўзғатадими?
Бу ерда мен истамаган нарсани қилишга мажбур қилмайдими? Мана шу ва яна кўпгина шунга ўхшаш саволлар дунёвий психологик жамият томонидан илгаридан ардоқланган ўзига топинишнинг натижаси сифатида маънавий жиҳатдан бузилганини кўрсатади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.