MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азиз биродарлар, сиз “Менинг ишим ёки оилам, ёки қаерда яшашим, ёки бирон жойда ўқишим ҳақида Худонинг режаси қандай?” деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин.

Самимийлик билан айтаманки, булар ҳаётингиздаги иккинчи даражали масаладир ва буларни қондириш учун Худонинг сиз учун иродасида бир қанча имкоятлар бор.

Муҳими сиз қаерда яшаш ёки ишлаш, ёки кимга ўйланишингиздан қатъий назар Худонинг иродасини бажаришингиздир. Бу қарорлар мақсадингизни қўллаб-қувватлаши керак.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади,” – деб ёзилган Сулаймон Ҳикматлари китобининг 19 боби 21 оятида.

Азизлар, сизнинг режаларингиз эмас, ҳаётингиздаги Худонинг мақсадига диққатингизни жалб қилинг, чунки бу абадий давом этади. Мен бир марта шундай таклифни эшитганман:

Ҳаётингизнинг мақсади жумласини, тузиб чиқишда бошқа кишилар сизнинг дафн маросимингизда нима айтишларини хоҳлашингизга асосланиб тузишингиз керак.

Ўзингиз ҳақингиздаги мукаммал мақтовни ўйланг ва шунга асосланиб жумлани тузинг. Албатта бир қарашда бу совуқ режа.

Бундан ташқари ҳаётингизнинг охирида кишилар сиз ҳақингизда нима дейишларининг аҳамияти йўқ. Чунки энг муҳими Худованднинг олдидаги савол ва жавоблардир.

Муҳими Худо сиз ҳақингизда нима дейди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худо Хушхабарни бизга ишониб топширди, уни етказиш учун бизни лойиқ топди, шунинг учун биз фақат Худони хушнуд этмоқчимиз. Юракларимизни У синаб кўради.” 1 Салоникаликларга мактубининг 2 боби 4 ояти.

Бир куни Худо сизнинг ушбу саволларга жавобингизни кўриб чиқади. Сиз Исони ҳаётингизнинг марказига қўйганмисиз? Сиз ўзингизда Унинг характерини ривожлантиряпсизми? Сиз ҳаётингизни бошқаларга хизмат қилишга бағишладингизми? Сиз Унинг хабарини айтиб Унинг топшириғини бажардингизми?

Сиз Унинг оиласига кириб, у ердагиларни севдингизми? Булар жуда муҳим масаладир. Павлус айтганидек, “Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларгача етиб борган.” 2 Коринфликларга мактуби 10 боби 13 ояти.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top