2:41

Ҳақиқий хизматкор 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, хақиқий хизматкор бошқаларнинг муҳтожликларга эътибор беради.

Хизматкорлар доимо бошқаларга ёрдам бериш пайидан бўлишади. Улар қачонки бирор муҳтожликни кўрсалар, худди Муқаддас Каломда айтилгани каби уни қондиришга ҳаракат қиладилар:

“Фурсатимиз бор экан, ҳаммага айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик,” – деб ёзилган Галатияликларга мактубининг 6 боби 10 оятида. Агар Худо сизнинг олдингизга бирор муҳтожликни қўйса, демак У сизга хизмат қилишингиз ва ўсишингиз учун имконият беряпти.

Худо сизга жамоат эҳтиёжларини қондиришингиз учун бу эҳтиёжни рўйхатингизга киритишни эмас, балки уни биринчи даражали вазифа сифатида кўришингизни хоҳлайди. Биз бир неча марта хизмат қилиш имкониятларини қўлдан чиқарамиз, чунки биз етарлича сезгир ва тайёр бўлмаймиз.

Хизмат қилиш учун улкан имкониятлар ҳеч қачон узоқ давом этмайди. Улар тезда ўтиб кетади ва баъзан умуман қайтиб келмайди. Сиз ўша кишига охирги марта хизмат қилиш имкониятига эга бўлаётган бўлишингиз мумкин, шунинг учун буни қўлдан чиқарманг.

“Ўзингда бор бўлса, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма,” — деб ёзилган Сулаймон Ҳикматлари китобининг 3 боби 28 оятида. Азизлар, биз яхши биламизки Жон Уесли Худонинг ажойиб хизматкори эди.

Унинг шиори шундай эди: “Қўлингдан келганича, иложи борича кўпроқ шароитларда, имкон қадар барча йўлларда, мумкин бўлган ҳар бир жойда, ҳар қандай вақтда, кўлингиздан келганча кўп инсонларга яхшилик қилинг.”

Бу буюкликдир. Сиз бошқалар истамайдиган кичкина ишларни қилиш орқали буни бошлашингиз мумкин. Бу кичкина ишларни худди катта ишларни бажараётгандек қилинг, чунки Худо қараб турибди.

Ҳақиқий хизматкорлар бирор ишни қўлларидан келганича ўзларида бор нарса орқали бажарадилар. Хизматкорлар узрли бўлмайдилар, хоҳишсиз ва яхши вазиятни кутиб турмайдилар.

Хизматкорлар ҳеч қачон “Шу кунларнинг бирида” ёки “Қачонки яхши вақт бўлса” деб айтмайдилар. Улар фақат қилиниши керак бўлган ишни қиладилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Агар сиз энг яхши вақтни кутаверсангиз, бирор нарсани амалга ошира олмайсизлар.” Воиз китобининг11 боби 4 ояти. Шунинг билан бугунги мазумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top