2:34

Ҳақиқий хизматкор 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар, кичик вазифалар доимо катта қалб эгаларини белгилаб беради.

Шундай экан, сизнинг хизматкор қалбингиз бошқаларнинг хаёлига келмаган кичкина ишларда намоён бўлади. Павлус ҳам кема фалокатидан кейин оловда исиниш учун ўтин йиғиб келди.

У худди бошқалар каби чарчаган эди, аммо у буни бошқаларнинг эҳтиёжлари учун қилди. Агар сизда хизматкор қалби бўлса, бирор вазифа сиздан пастда бўлмайди. Катта имкониятлар кўпинча кичик ишларда ўз шаклини яширади.

Ҳаётдаги кичкина ишлар катта ишларни белгилаб беради. Худо учун буюк ишларни бажаришни кўзламанг. Унча катта бўлмаган ишларни қилаверинг ва Худо сизни Ўзи ҳоҳлаган вазифасига тайинлайди.

Аммо ғайриоддий иш қилишдан илгари, оддий ишни қилишга ўрганинг.Худо учун доимо катта ишларни қилишни хоҳловчи кишилар У учун кичкина ишларни қилишни хоҳловчилардан кўп бўлади.

Етакчи бўлиш учун мусобақа доимо кишилар билан гавжум, аммо хизматкор бўлувчилар учун майдон катта очиқ. Баъзан сиздан юқори кишиларга хизмат қиласиз, баъзида сиздан пастдагиларни эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиласиз.

Нима бўлганда ҳам бирор ишни қилиш учун хизматкор қалбига эга бўласиз. Ҳақиқий хизматкорлар ўз хизматларига содиқлар. Хизматкорлар ўзларининг вазифаларини бажарадилар, маъсулиятларини бажо келтирадилар, ваъдаларида турадилар ва бағишланишларини якунлайдилар.

Улар ишларини ярмида тугатиб қўймайдилар ва умидсиз ҳолга тушганларида тарк этмайдилар. Улар ишонса бўладиган кишилардир. Садоқат доимо ноёб сифатдир. Кўпгина кишилар бағишланиш нималигини билмайдилар.

Улар бирор нарсага юзаки бағишланадилар ва оддий сабаб билан ҳеч қандай иккиланмасдан, пушаймон ва афсус қилмасдан бундан воз кечадилар. Ҳар ҳафтада баъзи жамоатлар ва бошқа ташкилотлар хизматни бошқача ўтказишларига тўғри келади, чунки хизматкорлар тайёргарлик кўрмаганлар ёки келолмасликлари ҳақида телефон қилиб қўймаганлар.

Бошқалар сизга ишонишлари мумкинми? Сизда бажаришингиз керак бўлган бирор ваъда, қасам ёки бағишланиш мавжудми? Бу синовдир. Худо сизнинг содиқлигингизни синайди. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top