2:37

Ҳақиқий хизматкор 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар, кичик вазифалар доимо катта қалб эгаларини белгилаб беради.

Хизмат хар бир инсоннинг онгида бошланади. Хизматкор бўлиш онгингизнинг ўзгаришини ва қарашларингизнинг ўзгаришини талаб қилади. Худо доимо биз қайси ишни қилаётганимиздан кўра, нима учун қилаётганимиз билан кўпроқ қизиқади.

Қарашлар муваффақиятлардан кўра муҳимроқдир. Амазия шоҳи Худонинг мақтовини йўқотди, чунки “У Худо айтган ишни қилаётган бўлсада, уни нотўғри қалб билан қилаётган эди.”

Ҳақиқий хизматкорлар Худога беш хил муносабат билан хизмат қиладилар. Хизматкорлар ўзлари ҳақида ўйлаганларидан кўпроқ бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Хизматкорлар ўзларига эмас, бошқаларга диққат қаратадилар.

Бу энг тўғри камтарликдир: ўзимиз ҳақида кам ўйлашимиз эмас, ўзимиз ҳақимизда паст ўйлашдир. Улар ўзларини эсдан чиқарадилар. Павлус шундай деган эди: “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 4 ояти.

Бу хизматга бағишланиб “ҳаётингизнинг йўқотилиши” ўзингизни унутишингиздир. Агар ўзимизнинг эҳтиёжимиз ҳақида ўйлашдан тўхтасак, атрофимиздаги кишиларнинг муҳтожликларидан хабардор бўламиз.

Исо “Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, Кўринишда инсонлар сингари бўлди.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 7 ояти. Сиз охирги марта қачон бошқалар учун ўзингизни бўшатдингиз?

Агар сиз ўзингиз билан тўла бўлсангиз хизматкор бўлолмайсиз. Агар биз ўзимизни унутсакгина биз бошқалар эсга оладиган ишларни қила оламиз. Афсуски, хизматимизнинг кўп қисми ўзимизга хизмат қилишдир.

Биз бошқалар бизни яхши кўриши, мақташи ёки ўзимизнинг мақсадларимизга эришиш учун хизмат қиламиз. Бу хизмат эмас, балки муғомбирликдир. Бутун вақт давомида биз ўзимизнинг қанчалик ажойиб ва буюклигимиз ҳақида ўйлаб юрамиз.

Кўп кишилар хизматни Худо билан олди-сотди қилиш учун қўллашга ҳаракат қиладилар: “Худо буни мен сен учун қилмоқчиман, агар Сен мен учун шуни бажарсанг.” Ҳақиқий хизматкорлар Худони ўзларининг мақсадлари учун ишлатмайдилар.

Улар Худодан Унинг мақсади учун ишлатилишни сўрайдилар. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top