2:48

Ҳақиқий хизматкор 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ўзини унутиш фазилати содиқлик фазилати каби кам учрайди.

Павлус билган кўп кишилар ичида Тимўтий ягона намуна эди. Хизматкорга ўхшаб фикр юритиш қийин, чунки бу менинг ҳаётимдаги энг катта муаммони келтириб чиқаради: мен табиатан ўзимни ўйлайдиган кишиман.

Мен кўпроқ ўзим ҳақимда ўйлайман. Шунинг учун ҳам камтарлик кундалик қийинчилигимдир, мен қайта-қайта ўрганишим керак бўлган дарсдир. Хизматкор бўлиш учун имконият менга кун давомида такрор-такрор учрайверади, бунда мен ўзимнинг ёки бошқаларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида қарор қабул қиламан.

Хизматкорликнинг ўзаги ўзини инкор этишдир. Биз хизматкорлик қалбимизни бошқалар бизга хизматкор каби мурожаат қилганларида билишимиз мумкин. Сиз, бошқа киши сизни ўзидан пастроқ кўриб муомалада бўлса ёки сизга рахбарлик қилса, қандай жавоб қайтарасиз?

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр.” Матто Хушхабар китобининг 5 боби 41 ояти. Хизматкорлар хўжайинлардек эмас, балки бошқарувчилар каби фикр қиладилар.

Хизматкорлар Худо ҳаммасининг хўжайини эканлигини аниқ биладилар. Муқаддас Каломда бошқарувчи деб бошқаришлар учун бирор мол-мулк топширилган хизматкорларга айтилган.

Юсуф Мисрда бўлганида шундай хизматкор бўлган. Потифар Юсуфга ўз уйини ишониб топширди. Кейинчалик қамоқхона эгаси қамоқни бошқаришни Юсуфга топширди.

Кейинчалик Фиръавн бутун миллатни бошқариш учун Юсуфни тайинлади. Хизматкорлик ва бошқарувчилик биргаликда юришади ва Худо биздан ҳар иккаласида ҳам ишончли бўлишни кутади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар деб тушунмоғи лозим.” 1 Коринфликларга мактубининг 4 боби 1 ояти.

Худо сизга ишонган ресурсни қандай ишлатаяпсиз? Энг аввало хақиқий хизматкор бўлишингиз учун ҳаётингизда пул масаласини ҳал қилишингиз керак. Исо шундай деган: “Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар.” Луқо Хушхабар китобининг 16 боби 13 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top