Ассалому алайкум азиз биродарлар, гуноҳ қилган биродарнинг қайта тикланишига ёрдам бериш учун албатта Худовандга мурожаат қилиш даркор. Баъзида масиҳий биродарлар ўзлари хоҳламаган ишини қилиб қўяди ва бу гуноҳдан қайтиши учун унга бошқа масиҳийнинг фош қилиши талаб қилинади.
Павлус танада курашни бошидан ўтказганини гапиради: “Шундан ўзим қилаётган ишларни ўзим тушунмайман: мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан” — деб ёзади Римликларга мактубининг 7 боби 15 оятида.
Бундай фош қилиш инсоннинг шахсий ҳаётига аралашишни талаб қилмайди; у ўз мақсади билан гуноҳ билан курашаётган бошқаларга ёрдам беришни кўзлайди. Биз бир-биримиз олдида масъулият масаласи билан шуғулланишимиз лозим.
Айнан шу сабабдан нон синдириш муҳим ўрин эгаллайди. У бизга ўз ҳаётимизни тартибга солишимиз кераклигини эслатиб ўтади, токи бир-биримизга эътибор берайлик ва муҳаббатга, хайрли ишларга рағбатлантирайлик.
Ёзувда эслатиб ўтиладиган масъулият ўзаро муносабатларни ўз ичига олади. Биз бир-биримизга далда беришимиз лозим, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз керак.
Бир-биримизни севишимиз керак, бир-биримизга таълим беришимиз керак, бир-биримизга далда беришимиз керак ва бир-биримизга панд-насиҳат қилишимиз лозим.
Буларнинг бари жамоат ҳаётини ташкил қилади. Жамоат кечиримсиз мавжуд бўла олмайди. Бу жуда муҳим хусусият, чунки биз ҳаммамиз инсонмиз ва ҳаммамиз гуноҳ қилганмиз.
Агар сиз гуноҳ қилувчини кечира олмасангиз, айниқса сизга қарши гуноҳ қилганларни, унда сизнинг ҳаётингизда, Масиҳнинг Танаси сифатида бутун Жамоатни нобуд қиладиган саратон ўсмасига ўхшаш нарса пайдо бўлади.
Қаранг, Масиҳ бизга Матто китобининг 6 боби 12-оятдаги ибодат хусусида қандай панд-насиҳат бермоқда: «Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин».
Бошқача сўзлар билан: «Худойим, бошқаларни нимада кечирган бўлсак, ана шунда бизни ҳам кечиргин». «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳлорини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради.
Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди». Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.