3:32

Исо Масиҳнингнинг кўриниши

MP3

Ассалому алайкум. Инсониятнинг Худо билан ярашувига сабабчи бўлган Исо Масиҳни шунча йиллардан бери турлича тасвирлаб келишади. Аслида Унинг кўриниши қандай бўлган? Исонинг суратлари Унинг Ердаги ҳаётидан анча кейин пайдо бўла бошлаган. Шунинг учун ҳеч ким Унинг кўриниши аниқ қандай бўлгани ҳақида ҳеч нарса дея олмайди. Муқаддас Китобда Исонинг ташқи кўринишига унча кўп эътибор қаратилмаган. Ишаъё китобида шундай дейилган: “Унда на чирой, на буюк бир кўриниш бор эди; биз Уни кўрдик, Унда бизни Ўзига тортадиган кўриниш йўқ эди”. Унинг кўриниши қандай бўлганининг фарқи йўқ, чунки муҳими Унга ишониш. Исо шогирди Тўмага шундай деди: “Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар!” Кўпинча расмларда Исонинг танаси ранги оқ-сариқдан келган, сочлари қизғиш ва кўзлари мовий қилиб тасвирланганини кўрамиз.

Африка рассомчилигида эса Унинг тана ранги тўқроқ  қилиб тасвирланса, Осиё рассомлари Уни осиёча кўзлар билан тасвирлайди. Лекин табиийки, бу тасвирларнинг ҳаммаси ҳақиқатдан узоқда. Ахир Исо яҳудий бўлган. Шундай экан, Исо ташқи кўринишдан яҳудий кишисига ўхшаган бўлиши мумкин. Асосан ғарбий яримшарда яшовчилар Масиҳнинг издошларидир, деб ҳисоблашади. Лекин  масиҳийлик эътиқоди аввало Яқин Шарқда бошланган ва у ердан бутун ер шари бўйлаб тарқалган. Инжил бизга Исога имон келтирувчилар ҳар хил миллатлардан, барча қабилалар, халқлар ва тиллардан бўлган одамлар бўлишини айтади. Ғарбда ўзини масиҳийман, деб ҳисоблаганларнинг ҳаммаси Исонинг ҳақиқий издошларидир, дея олмаймиз. Исо шундай деган: “Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кенгдир… Ҳаёт сари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз”.  Ёлғиз Худованд одамларнинг юракларини билади.

Ким У томонга ҳақиқатан бурилди-ю, ким бурилмади. У одамларнинг ирқига қараб ажратмайди.  Бугунги кун замонавий дин “олимлари” Исони ўзларига қандай қулай бўлса, шундай тақдим этишни хоҳлайдилар. Улар Исодаги ўзларининг таълимотига мос келмайдиган жиҳатларни инкор этмоқчи бўладилар.  Уларга асосан, доно, илҳомлантирувчи ва заковатли Исо керак. Муқаддас Китобда учрайдиган бу каби хислатларнинг барчасини улар тарихий ва қабул қилса бўладиган факт сифатида тан оладилар. Лекин Исонинг куч-қудрати, илоҳийлиги, гуноҳларни кечира олиш ҳақидаги ёзувларнинг барчасини рад этишади.  Агар биз Исонинг бу тасвирини қабул қиладиган бўлсак, унда савол туғилади: Хўш, агар Исо бор-йўғи илҳомлантирувчи устоз бўлган бўлса, унда нега Уни азоблаб, хочга михлашди? Ва яна, агар Исонинг Ўзи ҳақида айтганларини рад этадиган бўлсак, Унинг ҳаёт ҳақида айтганларига қандай суяна оламиз ва Унинг Ўзини қандай таниб-била оламиз?

Унинг илк издошларини Исонинг гуноҳларимиз учун ўлими ва мўъжизавий қайта тирилиши ҳақида эълон қилишга ва бу учун ҳатто ўлимгача боришларига нима мажбур қилди? Агар Исо фақатгина ўқитувчи  бўлган бўлса, Худо бўлмаган бўлса, унда нима учун сон-саноқсиз шогирдлари ўз имонларини ҳимоя қилиб, У учун жон бердилар?  Исо ― Худонинг Ўғли ва бир вақтнинг ўзида Устоз ҳам, Муқаддас Китобда У ҳақда ёзилганларнинг барчаси эса тарихий ҳақиқатдир, деб тан олишимиз мумкинми?  Исони бошқа маълумотлар орқали таниб-билишдан кўра, У бизни Муқаддас Китоб-Худонинг Сўзи орқали Уни тиниб-билишга чақиради. Биз Унинг ёнига келишимизни ва Унинг Ўзи бизга Ўзи ҳақида гапириб беришни ҳоҳлайди. Шунинг учун ҳозироқ “Юҳанно” деб номланувчи бўлимни ўқиб, Уни таниб-билишни бошлашингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top