2:54

Пайғамбарлар

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан соғ омонликда учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли мухлислар кичик пайғамбарлар гуруҳининг ўн икки китоби жами бўлиб Ишаъё пайғамбар китобининг ҳажмидан ортмайди.

Аммо, бу пайғамбарлар Худони севишган ва яҳудий халқига уларнинг лоқайдлиги учун ва ҳатто, Худога қаршилиги учун жазо ҳақида жасорат билан айтганлар. Биринчи 9 пайғамбар Бобил асирлигига қадар яшаган, бошқалари эса Фаластинга қайтгандан сўнг яшаган.

Ҳар қайси китоб ўз муаллифининг номи билан юритилади. Ҳўшея Худонинг халққа муҳаббати ҳақида гўё эрнинг садоқатсиз хотинга муҳаббати каби айтган. Ҳўшея, Худо Ўз халқининг садоқатсизлигини, агар у тавба қилса, кечиришга тайёрлигини кўрсатиб кетган.

Йўэл, тавба қилган ва Худога юз тутган халқ, эллигинчи куни Муқаддас Руҳга тўлганлигига, шунингдек, «охирги кунларда» руҳий уйғонишга ишорат қилган. Амос эса уни Худо чақириб ва Қуддусга ижтимоий адолатсизликка қарши воизликка юборганида, чўпон бўлган.

У Исроилнинг гуноҳлари учун жазо ҳақида одамларни огоҳлантиради. Ободиё Эдўмга қарши пайғамбарлик қилган. Ободиё пайғамбарнинг китоби Қадимги Аҳд китобларининг ҳаммасидан энг кичигидир.

Пайғамбарнинг ўзи ҳақида биз жуда оз биламиз. Худо Юнусни Найнавони тавба-тазарру қилишга даъват қилишга юборган, аммо у кемада бошқа шаҳарга қочишга уринган.

Бундан кейин, денгизга улоқтирилган Юнусни улкан балиқ ютиб юборганидан сўнг, у Худога итоатсизлик қилгани учун тавба қилган ва қирғоққа чиқариб ташланган ва шундан кейин Найнавони тавба қилишга даъват этгани борган.

Миха пайғамбар Ишаъё ва Ҳўшея билан бир вақтда яшаган. У Исроил мағлубиятини айтган, аммо шунинг билан халқнинг келажагига умид боғлашни жар солиб башорат қилган.

У ҳам келаётган Қутқарувчи ҳақида башорат қилган ва бешинчи боб иккинчи оятда Исо Масиҳ туғилиши керак бўлган шаҳарни кўрсатган эди. Наҳум пайғамбар буюк шаҳар Найнавонинг барбод бўлишини башорат қилган.

Юнус воизлик қилган эди ва бу воизликдан сўнг шаҳар аҳолиси тавба қилган эди. Лекин янгитдан гуноҳга ботган ва Худо шаҳарни вайрон қилишини айтди. Ҳавақуқ ва Сафаниё ҳам, агар халқ тавба қилмаса мағлубият ва асирликда бўлиши ҳақида Исроил халқини огоҳлантирган эдилар. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили. dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top