MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Шакл бирор нарсанинг лойихасидир. Андаза ва қолип хам бу сўзни ифодалайди. Хаётда шундай онлар бўладики биз » Қаерга кетяпмиз?» ёки »Eр юзида нима қилиб юрибмиз?» деган саволлар билан ўйланиб қоламиз. Охирида Xудони топиб саволларга якун ясаймиз.

Худо билан мулоқатда бўлсанг хаётинг учун мақсад ва мазмунни топасан. Мақсадни амалга ошириш учун яшасанг сен учун ёмон кунлар бўлмайди: чунки сен жараёндасан. Сен етук бўлиш ва бирор нарсага айланиш, ўзгариш жараёнидасан. Худо билан мулоқатда бўлсанг хаётинг учун мақсад ва мазмунни топасан. Мақсадни амалга ошириш учун яшасанг сен учун ёмон кунлар бўлмайди: чунки сен жараёндасан. Сен етук бўлиш ва бирор нарсага айланиш, ўзгариш жараёнидасан.

Эй эътиқод қилувчи инсон, сен қайси томонларда омадсизсан? Қайси томондан ишинг хеч юришмайди? Хафа бўлмаслик учун нима қилишимиз керак? Xaфаликни қандай енга оламиз? Фақатгина Xудонинг мақсадини адо қилсакгина, илохий фаровонликка , кўнглинг тўқ бўлиб, армонсиз яшашга муяссар бўламиз. Худода сен учун мақсад ва етиб боришинг керак бўлган манзилгох бор. Каломни ўқишни бошлашинг биланоқ сенда харакат бошланиб кетади. Мақсадингга етганда зулмат йўқлигини кўрасан.

Хеч қачон мақсадингни топишда адашмайсан, саргардон бўлмайсан. Сен хар хил фаслларни бошингдан кечирсанг хам адашиб қолмайсан. Чунки қаерга кетаётганингни биласан. Хаёт сўқмоқларидаги сафаринг етиб боришинг керак бўлган охирги манзил яъни жойни билишдан, ўша манзилинг хақида билимга эга бўлишдан бошланади. Сен ишлаётган яъни харакатдаги жараёндасан. Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор . Инсон бошиданоқ хаёти учун мазмун ва мақсадни инсонлардан топишга харакат қилади.

У ўзининг кимлигини билишга интилади ва шу умид билан яшайди. Лекин ҳақиқат шундаки, фақат Яратувчигина хаёт учун мақсад бера олади. Xудо хамма нарсани мақсади учун яратган: ўзингнинг ким эканлигингни хеч қачон инсонлардан била олмайсан.

Одамлар сендан қандай мақсадларни кутишмоқда? Улар сенга қайси мақсадларни беришди?

Ўз мақсадингни қандай топасан? Хаётда хар хил одатларни ривожлантириб олганмиз ва ўша мақсадларга етишни орзу қиламиз. Сен ўрганиб-одат бўлиб қолган қилиқларни қанча кўп қилсанг, уларни қилиш шунча осон бўлиб кетаверади ва нихоят ўз -ўзингдан қилиб кетаверасан. Булар сен учун худди сув ичишдек , табиий бўлиб кетади. Мақсадларинг унчалик қийин бўлмайди.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top