Ўз-ўзингизни алдаб, Xудо Каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар. Агар бирор киши каломни тинглаб ижро этмаса у ўзининг асл юзини кўзгуда кўрган одамга ўхшаб қолади. Одам ўзига қаради-ю кетди ва дархол қандай эканлигини унутиб юборди. (Ёқуб 1:22 -24) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Диндaги битта муаммо инсонларнинг амалда хеч нарса қилмаслигидир. Улар фақат ўзларини рухий қилиб кўрсатишга харакат қилади. Агар амалда, харакатда бирор нарса қилмаса бу — Xудодан бўлмайди. Инсон фақатгина Xудо Ўзининг Қудратини номоён қилмоқчи бўлганидагина хеч нарса қилмаca бўлади. Xудо хаётингда мўъжиза содир қилиши учун имонинг керак бўлади. Бу билан сен хам ўз хиссангни қўшишинг кераклигини тушин. Мисол учун Исо сувни шаробга айлантирмоқчи бўлганида улар хумларни сув билан тўлдиришлари керак эди. Улардан шу харакат талаб қилинган. Улар сувга тўлдириб бўлганидан кейин сув шаробга айланди. Сенинг хам имонинг Унинг Сўзида бўлса Xудо исталган вазият ва шароитни ўзгартириши мумкин. Унинг Каломи етишмовчиликни ўзгартириб юборади. Сен берганингда сенинг етишмовчилигингни фаровонликка айлантиради. Кўзларинг кўриб турганлари бир зумда ўзгариб кетадиган нарсадир. Айтганларингни амалда бажариб, исботлайсан.
Исо нон билан балиқни кўпайтириб бергани хақида гаплашамиз.(Матто 6:30-44) У шогирдларига: »боринглар уларда нима борлигини сўранглар»-деди. Улар озгина балиқ билан нон топишди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак Исога, амалда иш қила олиши учун бирор нарса керак бўлди. Имонинг буюкми ёки тариқдекми фарқи йўқ… Худо хар доим имонинг билан ишлайди. Ишонганларингга эришиш учун У сендаги бор ишончни ишлатади. Нон ва балиқни Исонинг қўлларига берганида нон ва балиқ озгина эди. У нонни барокатлаб шогирдларига берди, улар тарқатишни бошлагандагина кўпая бошлади. Имон харакатни талаб қилади. Сен бирор нарсани қилсанг Xудо хам бирор нарсани номоён қилишни бошлайди. Биз хеч нарса қилмай қўлларимизни эгнимизга қўйиб ўтирганда кўп нарсалардан махрум қолдик. Қўллари шол бўлиб қолган кишига Исо қўлларингни узат деди. (Матто 12:10)
Хеч нарса ўз ўзидан ўзгариб қолмайди. Харакат қилсанг Xудо хам ўзгаришлар қилиб сенга мўъжиза қилиб беради. Мўъжизани бугун бошлашимиз мумкин. Cен нима бўлишини кутяпсан ёки нима бўлишига ишоняпсан? Буни гапир. Худонинг Каломида ёзилганини амалда қилишни бошла. Агар қўлларингда хасса ёки таёқ бўлса уларни ташлаб Исо Масих Номи билан юришни бошла. Хассага эмас имонга таян. Хассса таёқ билан эмас имон билан юр.
Беришни бошла, ўшанда сендаги хеч нарсадан, хамма нарса пайдо бўлиб фаровонликка эришасан. Имон доим харакатдадир, амалда қилувчидир. Хеч нарса қилмай, бирор нарса бўлиб қолар деб ўз-ўзингни алдаб ўтирма. Бугун вазиятларинга тикилиб турмай, имонингни амалда қўллашни бошла.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.