2:50

Худо билан муносабат нималардан иборат?

MP3

Зотан, “биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.” Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “Биз ҳам Унинг зурриётимиз.” (Хаворийлар 17:28) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Имонда ўсиб бораркансан у 3 хил кўринишга эга эканлигини билиб оласан. Худонинг Каломини ўқиётиб гохида “Унда” деган сўзга кўзимиз тушиб қолади. Усиз хеч нарса мавжуд бўлмаган. Бизлар Унга ишонишимиз айтилган, бу эса муносабатни билдиради. Худо билан алоқа қилмасанг хамма имконга эга қилувчи имонга эриша олмайсан. Исо бу хақида шундай деган эди. »Мен йўл хақиқат ва хаётдирман”. (Юханно 14:6) У Xудонинг суратидир.

Отанинг қандай эканлигини Ундан бошқа хеч ким Ўзида мужассам қилиб кўрсата олмаган. У бизларга Отанинг қандай эканлигини худди фото-расмни кўрсатгандек кўрсатди. Исо ер юзига хеч қандай таълимот олиб келмади. У муносабат қилишни ўргатди. Сен Яратувчи Қодир Xудо билан алоқа қилишинг мумкин.

Фақатгина муносабат орқалигина Уни »Ота» деб айта оласан. Агар муносабатинг бўлмаca, Уни Xудо деб чақирасан. Уни таниб-билиш орқали муносабатлар чуқур бўлиб боради. Хамма муносабатлар хам вақт ўтиши билан ўсиб, қалинлашиб боради. Худди шундай У билан хам алоқанг ўсиб борган сари Уни таниб билаверасан. Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. (Ишаё 55:11)

Имоннинг кейинги кўриниш Унинг Каломидир. Унинг Cўзи мангудир, шунинг учун У хеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Унинг Сўзи вақт билан чегараланмаган, чунки У вақтдан олдин хам кейин хам вақт мобайнида хам мавжуд. Худо Каломининг амал қилиш муддати хам йўқ. У Ўз айтганларини бажо қилади, чунки Унинг Каломи ишончлидир. Калом шундай қудратлики Унда айтилганлари сўзсиз бажо бўлади. Хаётингга керак бўлган хамма нарсани Ундан олишинг мумкин. Мен Отамда ва Отам Менда эканлигига ишонинглар. Агар ишонмасангизлар, ҳеч бўлмаса, қилган ишларим туфайли ишонинглар. (Юханно 14:11)

Кўп одамлар Исони билмайди ва Унинг Каломини хам тушинмайди, лекин Унинг бошқалар хеч қилмаган ишларини кўриб Уни пайқай бошлайди. Ғайритабиий бўлган нарсаларни мўъжиза деб атаймиз. Мўъжизалар Xудодан келади. Худо Ўзи қилаётган ишларни сенга билдириши учун аломат, нишоналар кўрсатади. Буни Ундан бошқа хеч ким қила олмайди, сен учун хам нишоналар кўрсатишига ишонаман. Мўъжизалар сени доим Xудога етаклайди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top