3:11

Шохликнинг пайида бўлиш

MP3

Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади. (Maтто 6:33) Бу Исо буюрган энг таниқли оятдир. Ассалому алайкум азиз ака-ка ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Асосий қоида — хақиқат негизи, ишончнинг, хулқ-атвор ёки қандайдир системанинг тубини билдиради. Агар бирор нарсанинг негизини ўзгартирсанг қилаётган ишларинг асоссиз ва пойдеворсиз бўлиб қолади. Кўпларнинг хаёти пойдеворсиз чунки улар хеч қачон негизнинг қанчалик ахамиятга эга эканлиги хақида билим олишмаган. Исонинг биринчи ўргатган принсипи Xудони қидириш, яъни Шохликнинг пайидан бўлиш бўлган. Хамма нарсани бошлаган ва хамма нарсанинг манбаси Xудодир.

Уни хаётимизда биринчи ўринга қўймасак, хаётимизда пойдевор бўлмайди. Омадларинг саноқли бўлиб, қўлингдан келадиган ишлар камайиб боради. Худони биринчи ўринга қўйсанг, Унга хаётингни ўзгартиришига изн берган бўласан. У хаётингни ўзгартиришини истайди. У хаётингга тўғри инсонларни юбориб нотўғри инсонларни сендан узоқлаштиради. Худо хаётингда биринчи ўринда бўлишини истайди, ўшанда У сени хам биринчи ўринга қўяди. Агар Xудони хаётингга биринчи ўринга қўйсанг Унинг фикри бўйича қандай эканлигингни билишга қизиқмайсан ва хавотир хам олмайсан. Унинг фикри бўйича қаерда турганинг хақида ташвиш қилмайсан. Хамма нарса ўз ўрнида туриш учун яратилган, агар сен хам ўз жойингни яъни ўрнингни топа олсанг ўша ерда омадли бўласан. Кўпчилик хаётда ўз ўрнини топиша олмайди ва ўзи учун мўжалланмаган, бўлиши керак бўлмаган шахс бўлишга интилади. Улар ўз ўрнини билишмайди, лекин сенинг ўрнинг сени билади. Мисол учун инсон ердан-тупроқдан яралган шунинг учун у ердан бошқа ерда яшай олмайди. Инсон ернинг тупроғидан яралган. Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди . Сен хам ўз ўрнингни яъни жойингни топсанг ўша жойинг сени боқади. Ўшанда хеч қачон бошқа бировнинг ўрнини эгаллашга интилмайсан. Ўз жойингда гуллаб-яшнайсан, обод бўласан. Бошқа бировнинг ўрнини олсанг соя остида қолиб кетган ўсимлик каби кўкара олмайсан.

Инсонни бошимизга миндирдинг,

Бизни ўтга хам сувга хам йиқитдинг,

Тағин бизни фаровонликка эриштирдинг. Забур 65:12

Шу сабабдан кўпчилик ўзлари тўғридан-тўғри илтифотга эришмай бошқаларнинг илтифоти остида яшашади. Агар ўз жойингда бўлсанг тўғридан-тўғри ўзинг илтифотга эришасан. Ким эканлигингни билиб, ўзингга берилган иқтидорларни акс эттира бошлаганингдан сўнг Xудо хам сенга зиёсини сочиб, сени порлатади. Буюк илтифотга муяссар бўлишда доимо сенинг хам қўшадиган хиссанг ва унинг амал қилиш муддати хам бўлади. Шунинг учун хар доим ўз ўрнингни топиб, ўз жойингда туриш жуда хам ажойибдир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top