3:33

Буюкликка қадам қўйиш

MP3

Қайиқ эса қирғоқдан анча узоқлашиб қолганди. Шамол қайиққа қарши эсаётгани учун, тўлқинлар қайиққа келиб уриларди. (Матто 14:24) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Хаётда шундай кунларни бошимиздан кечирамизки, ўша кунлар бизни буюкликка етишимиз учун тайёрлайди. Бошимиздан кечирган ходисалар буюкликка қарши эсган шамолларда феъл-атворимизни тоблайди ва босимлар остида мустахкам туришга ёрдам беради.

Қийин кунлар келганда Исо шогирдлари билан бирга бўлган онларни эсла.

Шундай пайтлар хам бўлганки, Исо шогирдлари билан денгизда бўлганида тўфон кўтарилган. Тўфон кўтарилганда Исо қайиқда ухлаб ётган эди. Ўша пайтда Исо қайиқнинг ичида эди, тўфонда эмас, қайиқнинг ичида бўлса хам тўфон унинг ичида эмас эди. Оятда шамол қайиқнинг олдингга юриши оқим сари эмас қайиққа қарши эсгани ёзилган. Худо сени бирор жойга чақирганда ёки олиб бормоқчи бўлганда сенга келган қаршиликлар орқали қанчалик буюк нарса келишини билишинг мумкин. Имонинг қандай эканлигини бошингга тушган қаршиликлар орқали бахолашни ўрган. Агар қаршилик бўлмаса демак у ерда унча кўп нарса содир бўлмайди. Баъзиларингиз худди олов ичидан чиққандек юрибсизлар. Бу ёриб чиқишнинг белгисидир. Душман шундай қийин онларда хафагарчилик юбориб сени йиқитмоқчи бўлади бу унинг қуролидир. Барокатларинг бўсаға ёнида турибди. Одамларнинг гап сўзига эътибор берма, жанг қанчалик оғир бўлмасин сенда буюк ёрилиб чиқиш содир бўлади. Назаринг жангда эмас, Раббийнинг қилмоқчи бўлган ишларида бўлсин. Инсон кўзини вазиятлардан олиб, олдинга қараб юрганда буюклик хаммага номоён бўлади. Сен бугун буюклик сари келмоқдасан. Инсонлар талантли ва жуда кучли мойланган бўлгани билан, муомаласи ва феъл-атвори жуда хам қўпол бўлиши мумкин. Улар ўзларига ортиқча бино қўйиб юборишади, лекин афуски бундай кишилар инъомлари билан эмас феъл-атвори билан бахоланишидан бехабар. Сен хар доим заиф, лаёқати суст кишини ўқитиб тарбия қила оласан, лекин мағрур кишига бундай қила олмайсан. Мағрур инсон ўзбошимча, ўзиникини маъқуллаб турадиган, қайсар табиат, худбин, манман ва мақтанчоқдир. Улар фақат ўзларини ўйлайдилар ва ўзларининг фикрларини маъқуллайдилар. Худодан олган очиқликлар билан яшайдиган кишилар билан уларнинг гапи келишмайди. Мағрур инсон хеч қачон бундай кишилар билан муносабатда бўла олмайди. Мойланиш остида инъомларни ишлатмоқчи бўлсанг сендан камтарлик талаб қилинади.

Дарахт ўз мевасидан, сен эса ўз муомалангдан билинасан. Сенинг муомаланг ички борлиғингнинг қандай эканини кўрсатади. Одамлар қандайлигингни ташқи томондан кўриши ва муомаланг орқали эса ичинг нималар билан тўлганингни сезишлари мумкин. Келинглар ўзимизни бир текширайлик, кўрайликчи ўзимизга қаерда ортиқчa бино қўйиб юбордик экан? Ўша жойларни бўшатиб Xудонинг комолати билан тўлдирайлик. Кўп кишиларда булар илгари бўлган лекин улар буни йўқотиб қўйишди. Сен энди хушмуомалаликка қайтишинг мумкин. Ўзгаларнинг инъомларига иноят билан қарашимиз керак. Раббимиз бизларга камтар бўлишни айтди, ўшанда У бизларни юксалтиради.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top