3:00

Худонинг хузури ва Унинг мангулиги

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Худонинг табиатларидан бири — Унинг хамма жойда мавжудлиги, чегарасизлиги ва вақт билан чекланмаган мангулигидир. Xудо мавжуд бўлмаган бирор бир ерни топа олмайсан. Биз бундан Xудонинг чексизлигини ва Уни ўлчаб бўлмаслигини тушунсак бўлади. У Ўзи яратган хамма нарсадан буюкроқ ва хаддан зиёд қодирдир. Инсон учун иложсиз нарса Xудо учун хеч нарсадек, арзимас эканлигини хам биламиз.

Худо хеч қачон йўқолмайди, чунки Усиз мавжуд бўладиган вақтнинг ўзи йўқдир. Худо сенинг қаерда эканлигингни ва нималарни бошдан кечираётганингни, нималардан ўтаётганингни билиб турибди. У хозирнинг ўзидаёқ ёнингда турибди. Агар Xудо билан хали ярашмаган бўлсанг ярашиб ол ва Унга яқинлаш. Хаётда Xудосиз адашиб юрган кишилар бор, улар гохида ўзларини адашган сезишади. Хаёт бўронларида, оловли машаққатларда, шерлар уясида У ёнингда туради. У сен билан ва сени севади. У сенинг алоқада бўлиб яшашингни истайди, чунки сен Унинг фарзандисан.

Худонинг Номларидан бири мангуликдир. Худонинг мана шу номи Унинг чексизлигини зўр ифодалайди. Худонинг боши хам охири хам йўқдир. У бу хақида Мусога айтган эди, »Мен ҳар доим бор бўлган Худоман … — Мен Борман …» (Чиқиш 3:14) Xудонинг хар доим борлигини Унинг хузури хамиша мавжудлигини билишимиз керак, чунки бу хақиқатдир. Унинг »Мен Борман» деган номи хар доим мавжудлигини билдиради. Худонинг мавжудлиги хеч нарсага боғлиқ эмас лекин хамма нарсанинг мавжудлиги Xудога боғлиқдир. Чунки вақтни Xудо яратган , Унинг Ўзи эса вақт билан чегараланмаган ундан мустаснодир. У вақтдан хам зиёдроқдир.

Хамма инсонларнинг вазияти вақтга боғлиқ лекин Xудо Ўз қудратида вақтни ўзгартириб вазиятингни бутунлай бошқа томонга буриб юбориши мумкин. У истаса вақтни орқага ёки олдинга суриши мумкин. Муқаддас Китобда шундай ёзилган. Марк 16:18 »Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади…» соғайиши олдинда – келгуси замонда юз бермайди, ўтган замон — асл холатига, касал бўлишидан олдингги холатига қайтади. Худо истаган вақтга қайтиши мумкин чунки У вақтдан мустаснодир. Бизнинг вазиятларимиз хеч қачон Xудодан буюкроқ ёки кучлироқ бўлмайди. Бугун мен сени вақтга мана шу кўз билан қарашингни истайман. Сенинг Xудойинг вақт билан чегаралaнмаган — вақтдан устундир, ундан мустаснодир. Худонинг қудратли эканини бил ва яхшилаб тушиниб ол. У сенинг вазиятингни кўз очиб юмгунингча ўзгартириб юборишга қодир. Бугун Xудога ишон, Унинг Номини айтиб чақир ва инсонлар учун иложсиз нарсаларни ўзгартир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top