3:32

Қудрат Худонинг сўзида

MP3

Худо бизнинг хаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва хатто хаёлимизга келмаганларини хам бажаришга қодирдир. (Эфес 3:20) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Худонинг қудрати қаерда? Унинг қудрати Каломида, Каломи эса бизнинг — ичимиздадир. Худонинг қудрати инсон характерига эмас, хақиқатга асосланади. Xудонинг Сўзида хеч қандай хато йўқ. Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Худо инсон эмас деганда, Унинг чексиз – чегарасиз эканлигини тушиниш керак, чунки У учун хеч қандай тўсиқлик йўқ.

У хақиқатдир шунинг учун хамиша Ўз хақиқатини амалга оширади. Масихийлик Xудони Каломи билан бир хиллигини таъкидлайди. Xудо бирданига ёзилганини амалга оширади ва оғзимиздан Унинг сўзи тушмаслигини истайди. Оғзимиздан чиқаётган сўзлар Каломга мос, яъни хаётбахш сўзлар бўлсин. Айтаётган сўзларимизга эхтиёт бўлайлик, чунки сўзларимизда бажо қилувчи қудрат бор. Сен хам сўзларингга диққат қил чунки айтганларимиз амалга ошиб қолиши мумкин. Нимани имон билан кутиб турган бўлсанг ўшаларни хаёлингда тасаввур қилишинг шарт, чунки бу имон қоидасидир. Кутиб турганларингни хаёлингда тасаввур қил, назарингни узма, хаётингга келиши учун сўз айт. Қанча кўп сўз айтсанг шунча кўп ўшаларга эришишга интиласан. Тинмасдан айтаверсанг улар хаётингга кела бошлайди. Сўзни тушуниб олмагунингча қудрат нима эканлигини билмайсан. Агар сўзни яхшилаб билиб олсанг, y хамма нарсанинг асосий қисми, негизи эканлигини англайсан ва хаммасидан мухими -Xудонинг чексиз –чегарасиз эканлигини пайқайсан. Исо қилган хамма мўъжизаларида- Сўз айтди. Айтган сўзимиз ва унинг бажо бўлиш орасида табиий олам мавжуддир. Айтганларинг бажо бўлиши учун баъзи нарсалар шаклланади ва бу жараён маълум бир вақтгача давом этади.

Айтганларинг содир бўляпти лекин кўзга кўринарли бўлиб номоён бўлмаяпти. Аъзойи -баданингга сўз айт. Никохингга xам маблағингга хам сўз айт. Болаларингга хам сўз айт. Вазиятларингни хам Xудонинг Каломи билан тўлдир, уларнинг устидан Калом айт. Кўп кишилар сўз айтишни умуман тўхтатиб қўйишган, шунинг учун нима бўлаётганига тушунмай, довдираб, шубха билан яшайди. Хаётингга нима бўлишини юз беришидан олдин сезишинг мумкин. Агар гапираверсанг мўъжиза содир бўлаётганини пайқай бошлайсан. Муқаддас Каломда »Демак, имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади. (Римликлар 10:17) Имон эшитиш орқали келади, гапириш орқали эса хосил бўлади. Имонингга топшириқ беришинг шарт.

Керакли нарсалар учун имонингни ишга сол ва улар хаётингга келиши учун тинмай сўз айтавер. Вазиятларинг ўзгариб бораётганига гувох бўласан. Сўз айтганларингни бажо келтиради. Ахволи оғир бўлган ерга бориб қолсанг, ўша ерни сўз билан ўзгартира оласан. Шундай мухитларга хаётбахш сўзларни айт. Хаётбахш сўзлар тушкинликларни йўқ қилиб , шодлик беради. Касалликларни хайдаб шифолайди. Қашшоқликни эса фаровонликка айлантиради. Бугуноқ вазиятларингни сўз айтиб ўзгартир!

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top